• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой коронавируси: Вирус бўйича 3 февралнинг энг муҳим хабарлари

    Давоми: Ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс Ухандан бепул, Пекиндан эса пулли амалга оширилади

    Хитойда нима гап?

    3 февраль ҳолатига кўра, Хитойда 17238 кишида коронавирус аниқланиб, умумий ҳисобда 361 киши вафот этган. Бу атипик пневмония қурбонлари сонидан ҳам кўпроқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайд этишича, Хитойда 2002—2003 йилларда тарқалган атипик пневмония 349 кишини ҳаётига нуқта қўйган.

    Коронавирусдан ҳозирга қадар 480 га яқин киши соғайгани айтилмоқда. Бошқа мамлакатларда коронавирусни юқтирганлар сони 150 кишидан ортиқни ташкил қилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Гонконг университети олимлари эса Ухандаги коронавирусни аслида неча киши юқтириб олганига ойдинлик киритди. Олимларга кўра, 2020 йилнинг 25 январь ҳолатида коронавирусни юқтирган беморлар сони 75 815 нафарни ташкил этган. Бу эса расмий равишда эълон қилинган рақамлардан ўн баравар кўп дегани.

    Фото: Radiology

    Фото: Radiology

    Кеча, 2 февраль куни хитойлик шифокорлар коронавирус инфекцияси билан хасталанган 33 ёшли аёл ўпкасининг суратини эълон қилди. Биринчи суратда ўпкадаги хиралашишлар кўрсатилган бўлса, уч кун ўтиб олинган иккинчи суратда зарарланган соҳа кенгайганини кўриш мумкин.

    Бугун, 3 февраль куни Хитой ҳукумати коронавируснинг тарқалишидан зарар кўрган мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватламоқчи эканлигини маълум қилди. Бунинг учун Хитой Марказий банки бозорга 1,3 триллион юан (173 миллиард доллардан ортиқ) миқдоридаги ликвидликни чиқарди.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Шунингдек, Янги йил таътилидан сўнг Хитойда бошланган биринчи биржа савдолари коронавирус тарқалиши шароитида 8 фоизлик қулаш билан иш бошлади. Бундан ташқари, 2019-nCoV коронавируснинг тарқалиши Хитойда нефтга бўлган талабнинг кескин пасайишига ҳам олиб келди.

    Ухань шаҳрида 2020 йил 1 февралдан бошлаб коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш тақиқланди. Business Insider’нинг ёзишича, бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси коронавирусдан вафот этганлар сони 304 кишига етганини эълон қилган вақтдан бошлаб маълум қилган.

    Жаҳонда-чи?

    Бир муддат аввал, Хитой коронавирус эпидемияси сабаб 60 миллиард доллар йўқотиши мумкинлиги тахмин қилинганди, шу сабаб расмий Пекин иқтисодиётда «дарча» пайдо бўлиб қолмаслиги учун инфекция тарқалишини бор кучи билан тўхтатишга уринмоқда. Moody’s Analitics компанияси эса коронавирус жаҳон бозорига 2008—2009 йиллардаги молиявий инқироздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

    Фото: «100dorog.ru»

    Фото: «100dorog.ru»

    Россия 3 февралдан бошлаб Хитой билан темир йўл орқали йўловчилар қатновини номаълум муддатга тўхтатди. Шунингдек, мамлакат ҳукумати янги 2019-nCoV коронавирусини атрофдагилар учун хавф туғдирувчи касалликлар қаторига киритди.

    Ростов-Дондаги хитойлик талабадан коронавирус аниқланмагани маълум бўлди. Аввалроқ мессенжерларда хитойлик талаба тез ёрдам машинасида олиб кетилгани ва шифокорлар унга коронавирус ташхисини қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Қирғизистон Хитойнинг Ухань шаҳридан ўзининг 18 нафар фуқаросини эвакуация қилди. Хабарда айтилишича, эвакуация қилинганларнинг барчаси аэропортнинг ўзида текширувдан ўтказилиб, карантин учун Бишкекдан ташқарида жойлашган махсус инфекцион бўлинмага жойлаштирилган.

    АҚШ эса охирги икки ҳафта мобайнида Хитойга борган чет элликларни мамлакатга киришини тақиқлаб қўйди.

    Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан G7 давлатлари Хитойда янги коронавирус авж олиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди.

    Ўзбекистонда-чи?

    Бугун, 3 февраль куни Россия Ўзбекистонга янги коронавируснинг лаборатория диагностикаси воситаларини топширди. Кимёвий таҳлил учун асбоб-ускуналардан иборат тест тизимлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мутахассисларга 1, 2 февраль кунлари етказиб берилган.

    Фото: «НТВ»

    Фото: «НТВ»

    Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Хитойдан келган талабалар соғлиғи ҳақида маълумот бериб, ижтимоий тармоқларда «Хитой вируси муносабати билан хавфсизлик чоралари кўрилганмикан?», «Андижонга Хитойдан касаллик олиб келганлар йўқмикан?» мазмунида пайдо бўлган кўплаб саволларга жавоб беришга уриниб кўрди.

    Фото: Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Фото: Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдан келган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун муддатга тиббий назоратга олинаётганини маълум қилиб, шу вақтгача Давлат чегара постларидаги санитария-карантин пунктлар орқали ўтказилган фуқароларда тана ҳарорати кўтарилганлари аниқланмаганини таъкидлаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бироқ, Хитойдан Тюменга келган ҳамда коронавирус аниқланган хитойлик талаба қиз билан бир самолётда учган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Ханти-Мантийск автоном округидаги касалхонага ётқизилган. «Уларда коронавирус хавфи йўқ. Улар коронавирус юқтирган бемор билан гаплашган. Ўзбекистонликлар бошқалардан изоляция қилинган. Таҳлил натижалари кутилмоқда. Уларнинг аҳволи яхши», — деди «Роспотребнадзор» ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари Инна Кудрявцева.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамотчилик билан алоқалар бўлими

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамотчилик билан алоқалар бўлими

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказиб, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қайд этилмаганини, Республикада ушбу касалликка ташхис қўйиш имконияти мавжудлигини, шунингдек, даволай оладиган малакали мутахассислар ҳам етарлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

    03.02.2020, 20:50   Изоҳ (0)   173762
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда коронавирус тарқалиши шароитида биржа савдолари 8 фоизлик пастлаш билан бошланди

    03.02.2020, 19:40

    Коронавирус туфайли Хитойда нефтга бўлган талаб 20 фоизга камайди

    03.02.2020, 19:10

    Хитойда коронавирусдан 361 киши вафот этди. Бу 2000 йиллар бошидаги пневмония қурбонлари сонидан ҳам кўпроқ

    03.02.2020, 17:17

    Коронавирусни юқтириб олган беморларнинг ҳақиқий сони ошкор қилинди

    03.02.2020, 16:47

    Хитойда коронавирусдан вафот этганларни дафн этиш тақиқланди

    03.02.2020, 15:47

    АҚШ охирги икки ҳафта мобайнида Хитойга борган чет элликларни мамлакатга киришига тақиқ ўрнатди

    03.02.2020, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.