АҚШ коронавирус эпидемияси туфайли Хитойга охирги икки ҳафта мобайнида борган чет элликларни мамлакатга киришга тақиқ ўрнатди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ички хавфсизлик вазирлиги хабар бермоқда, дея маълум қилади «РИА Новости».
«Хитойга АҚШга келишидан олдинги 14 кун давомида сафар қилганлар Қўшма Штатларга кириши ман этилади», — дейилади вазирлик хабарида.
Айни вақтда, АҚШда доимий яшовчилар, мамлакатда яқин қариндошлари бўлганлар, шунингдек, авиаэкипажлар мазкур тақиқдан истисно эканлиги билдирилган.
Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй провинциясида охирги икки ҳафта мобайнида АҚШ фуқаролари 14 кунлик мажбурий карантиндан ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)