Хитойнинг Ухань шаҳри ўчоғи бўлган янги коронавирус илк бор Буюк Британияда икки кишида аниқланди. Бу ҳақда Англия бош врачи Крис Уитти маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.
Шу тариқа Буюк Британия Европадаги вирус аниқланган бешинчи давлат бўлди.
Уиттининг айтишича, беморлар бир оила аъзолари, уларга Миллий соғлиқни сақлаш хизматидан махсус кўмак кўрсатилмоқда.
Беморлар хорижга саёҳат қилган маҳаллий аҳоли вакиллари ёки мамлакатга келган сайёҳлар эканлигига аниқлик киритилмаган. Ҳозирда беморлар билан алоқада бўлган шахслар ҳам аниқланмоқда.
Изоҳ (0)