Италия янги коронавирус туфайли жорий йил 30 январдан Хитой билан авиақатновларни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жузеппе Конте маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Мамлакатда янги вирусни юқтириш билан боғлиқ илк иккита ҳолат қайд этилди. Касаллик хитойлик икки сайёҳдан топилган.
«Италияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пайдо бўлиши фавқулодда ҳолат эмас. Статистикага қарайдиган бўлсак, Европада ҳозиргача вирус юқтириш билан боғлиқ 10 та ҳолат қайд этилди», — дейди Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.
Мавзуга доир: Air France Хитойга барча рейсларни бекор қилди
Изоҳ (0)