Air France авиакомпанияси Хитойга ва ушбу мамлакатдан ортга қайтиш билан боғлиқ барча рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Авиакомпания 9 февралга қадар Хитойга рейсларни амалга оширмайди.
Air France коронавирус тарқалгани сабабли Хитойга парвозларни қисман ёки тўлиқ тўхтатган дунёдаги 15-авиакомпания бўлди.
Бунгача American Airlines, British Airways, Lion Air, Lufthansa, United Airlines, Air Canada, Cathay Pacific Airways ва бошқа авиакомпаниялар шундай қарорга келганди.
Изоҳ (0)