Amazon асосчиси Жефф Безос 15 дақиқада даромадини 13,2 миллиард долларга кўпайтирди, деб ёзади «РБК».
30 январь куни Amazon акцияларининг нархи 12 фоизга кўтарилиб кетди. Ушбу кўтарилиш Amazon’нинг муваффақиятли чораклик ҳисоботи туфайли кузатилди.
Қайд этилишича, компания таҳлилчилар прогнозларини чиппакка чиқарди. Хусусан, Amazon 87,4 миллиард доллар, акциялардан эса 6,47 доллар (экспертлар 4,11 доллар фойдани прогноз қилганди) фойда ҳақида ҳисобот берди.
Изоҳ (0)