Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, агар Ливияда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК)нинг ёлланма жангчилари бўлса ҳам, улар Россия манфаатларини ифода этмайди. У бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель билан бўлган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Агар у ерда Россия фуқаролари бўлса ҳам, улар Россия давлати манфаатларини ифода этмайди ва Россия давлатидан пул олмайди», — деди Путин, ҳозир Ливияда айнан қанча россиялик «Вагнер» ёлланма жангчилари ҳаракат қилаётгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Путиннинг айтишича, Ливияда «ҳар турли ёлланма жангчилар кўп», хусусан, улар орасида бунгача Суриянинг Идлибида жанг қилганлар ҳам бор (бунда Путин, катта эҳтимол, Туркия томонидан Суриядан Ливияга ташланган жангариларга ишора қилган).

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ливияда «Вагнер» ХҲКнинг икки мингдан ортиқ ёлланма жангчилари ҳаракат қилаётгани ҳақида айтган эди.

Владимир Путин 2018 йил мартида АҚШдаги сайловларга аралашувда айбланган «троллар фабрикаси» ходимлари ҳақида гапира туриб, «Россия давлатини ифода этмайди» жумласини ишлатган эди.

2018 йил декабрида эса Путин «Вагнер» ХҲКнинг ёлланма жангчилари, агар Россия қонунларини бузмаётган бўлса, «сайёранинг исталган нуқтасида ўз бизнес-манфаатларини юргазишлари мумкин»лигини айтиб ўтган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)