• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эр топиб беринг», «Захирадаги киллер бўламан», «Оллоҳнинг элчисиман». Президент порталига юборилган энг ғалати мурожаатлар

    Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланган бош вазир Шавкат Мирзиёев халқнинг муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш учун Бош вазир порталини ишга туширганди. Шавкат Мирзиёев Президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг Бош вазир портали Президент порталига айлантирилди.

    Портал ишга тушган пайтда кўплаб муаммолар, ойлаб, керак бўлса йиллаб чўзилган масалалар бир неча кун ичида ҳал бўлишни бошлади. Одамлар порталга ёзиш билан таҳдид қилиб, ишини битира бошлади. Баъзилар портални барча тилакларни амалга оширувчи «олтин балиқча» деб ўйлаган шекилли, унга турли ғалати мурожаатлар келиб туша бошлади.

    Жорий ҳафта бухоролик бир йигитнинг UFC’да енгил вазндаги чемпион Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг ташкил қилиб беришларини сўраб, Президент порталига йўллаган мурожаати сурати ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    «Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман», — дейилади ўша мурожаатда.

    «Дарё» уч йилдан ортиқ вақт давомида порталга юборилган энг ажабтовур мурожаатларни бир жойга жамлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мен ҳам бой бўлай»

    Тошкентлик фуқаро бировнинг бизнесини олиб қўйишда ёрдам беришни сўраб, порталга мурожаат йўллаганди. У бой бўлгиси келаётганини айтиб, Тошкент шаҳридаги мой алмаштириш шохобчасини юргизгиси келаётганини ёзган.
    «Йўқ демасангиз, мен мой алмаштириш шохобчаларини юргазмоқчиман. Шунга Арча-кўчада Castrol деган шохобчани менга олиб берсангиз. Эгаси неча йилдан бери фойдаланади ахир. Мен ҳам бой бўлайин дегандим».

    «Исмимни Ҳақиқат Ҳақиқатовга ўзгартириб беринг»

    Хоразмлик фуқаро порталга мурожаат йўллаб, Шавкат Мирзиёевдан уни ўз ёнига ишга олишини илтимос қилган. У 100 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимининг ишини бажаришини айтиб, исмини Ҳақиқат Ҳақиқатовга ўзгартириб беришларини сўраган.
    «Мени Шавкат Мирзиёев жаноблари ёнига ишга олишларини илтимос қиламан. Чунки Ҳазорасп туманида ҳақиқат ўлган, адолат йўқ. Ҳозир амалдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг 100 тасини ишини бажараман. Мен чарчамайман, фақат мени хавфсизлигимни таъминласалар бўлди. Мени исми-шарифимни Ҳақиқат Ҳақиқатович Ҳақиқатов деб ўзгартириб беришсин. Ушбу масала бўйича амалий ёрдам беришингизни сўрайман».

    «Менга, менга, эр керак менга»

    Қашқадарёлик қиз гўзал, қадди-қомати келишгани, аммо ўзига мос турмуш ўртоқ тополмаётганини айтиб, Шавкат Мирзиёевнинг шогирдларидан бирига эрга тегмоқчи эканлигини ёзган.

    «Ёшим 28 да. Чеварман, ҳар хил урфдаги замон талабларига мос миллий ва замонавий либослар тикиб яратаман, яхшигина пазанда ҳамман. Ўзимга яраша иффатим, гўзаллигим ҳам бор, қадди-қоматим ҳам келишган. Табиатан меҳрибон жиддий қизман. Ҳаётга реал қарайман. Лекин бир муаммо — бахтим борасида ўзимга мос, кўнглимдагидек бўлажак турмуш ўртоқ учратмаяпман. Сизга илтимосим шуки, келишган, чиройли, ўқимишли, бўлажак оиласига меҳрибон, соғлом, ҳаётга тайёр, молиявий томонлама ҳам ҳамма нарсаси бор муносиб шогирдларингиз бўлса, илтимос, турмуш қуришимизга, мустаҳкам оила қуришимизга ўзингиз бош бўлинг».

    Оллоҳнинг элчиси

    Яна бир фуқаро ўзини Оллоҳнинг элчиси эканлигини даъво қилиб, буни исботлаб ҳам бера олишини ёзган.

    «Мен Оллоҳнинг элчисиман. Менга аёлимнинг қариндошлари туҳмат қилишди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасида бир неча маротаба мурожаат қилдим. Улар менга ҳеч қандай жиноят йўқ деб айтишди. Мени қўрқитиб отиб ҳам кўришди. Россияда судга ҳам беришди. 7 йилдан бери шунақа. Мен Оллоҳнинг элчиси эканлигимни исботлаб бера оламан.

    Мен 3–4 марта вилоятдаги халқ қабулхонасига бордим. Улар қоғоз бериб, шу қоғозга ёзиб беринг, кейин жўнатамиз деб айтишди. Кейин халқ қабулхонасидагилар йўқ биз жўната олмаймиз деб айтишди. Авваламбор *****дагилар ишонишади. Лекин ўзини йўлига юргизишмоқчи. Прокуратурага ҳам исботлаб беришимни айтдим.

    Тошкентга борсам менга иш беришмади. 700 меросни ёддан халққа ошкор қилайин. Шунга ёрдам берсангиз. Менга қабристонга олиб бориб савол беришди. Илтимос, шу масалани кўриб чиқсангиз».

    «Уй бердингиз. Машина ҳам хоҳлайман»

    Сурхондарёдан мурожаат йўллаган фуқаролардан бири 2-гуруҳ ногирони экани, унга Президент номидан уй берилганидан миннатдорлиги, энди давлат томонидан машина ажратилишини хоҳлаётганини ёзган.

    «Мен машина ҳайдашга қизиқаман. Аммо машина олиш учун менда шароит йўқ. Менга давлат ҳисобидан машина берилишини истайман. Бу масалада Денов тумани ҳокимлигига мурожаат қилдим, аммо машина ажратилмаслигини айтишди. Менинг Сиздан илтимосим, ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўрайман».

    «Пул тўламаганим учун паспортимни олиб қўйишди»

    Яшаш манзили бўлмагани андижонлик фуқаро 5 кун меҳмонхонада пул тўламай яшагани учун паспортини олиб қўйишганидан шикоят қилган.

    «Мен яшаш манзилим йўқ бўлгани сабабли Андижон шаҳар Элита меҳмонхонасида 5 кун муддат яшаган эдим. Яшаганим учун пул тўлай олмаганим сабабли фуқаролик паспортимни олиб қолишган эди. Пулни тўлашга имконим йўқ. Шу масала бўйича Андижон шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилдим, натижа бўлмади».

    2 миллион сўм учун захирадаги киллер

    Ички ишлар органлари ходими бўлиш истагидаги наманганлик фуқаро ИИВ раҳбари Пўлат Бобожоновдан 2 ой 1 миллион сўмдан пул бериб туришини сўраган. Фуқаро пулларни албатта қайтаришини айтиб, захирадаги киллер бўлиши мумкинлигини ёзган.

    «ИИБга ишга кириш учун ёрдам сўраган эдим. Уйимга .... вилояти ИИБ ходимлари келиб мен ИИБга ишга кира олмаслигимни, сабаби маълумотим йўқ эканлигини яхши гапириб тушунтиришди. Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззоқович менга 2 ой 1 миллион сўмдан ёрдам беришларини илтимос қиламан. Мен бу пулни албатта қайтараман. Агар хоҳласангиз, захирадаги киллер бўлишим мумкин. Сиздан илтимос, ушбу мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берсангиз».

    «Курсдошим телефонини кўтармади»

    Молия институтини битирган фарғоналик йигит винеткаси курсдошида қолиб кетгани, аммо курсдоши билан боғлана олмаётгани учун Президентга мурожаат қилган.

    «2010 йилда Тошкент давлат молия институтини «Кредит иқтисоди» факультетини битирганман. Битирган вақтимда винеткам қолиб кетган. Ғазалкент миллий банкида курсдошим, Қодиров Фаррух ишлайди. Қўнғироқ қилсам, кўтармади. Винеткамни қайтариб олишим учун ёрдам беришингизни сўрайман».

    «Қийналиб етиштирган нашаларимни прокуратура ва ИИБ ходимлари узиб олиб кетишди»

    Бекобод шаҳридан мурожаат йўллаган фуқаро илгари героин истеъмол қилгани учун икки марта қамалиб чиққани, ҳозирда героинни ташлаб, наша истеъмол қилишга ўтганини ёзган. Ҳеч қаердан наша тополмагани учун ўз уйида наша етиштиришни бошлаганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари нашаларни узиб олиб кетганидан шикоят қилган ва бунга тушунтириш сўраган.

    «Мен аввал героин истеъмол қилганлигим сабабли 2 марта қамалиб чиққанман. Мен ҳозирда героин истеъмол қилишни ташлаб, наша истеъмол қилишга ўтганман. Лекин ҳеч қаерда наша топа олмаганим учун уйимда ўзим учун наша ўстираётган эдим. Уйимдан прокуратура ва ИИБ ходимлари келиб қийналиб етиштирган нашаларимнинг ҳаммасини узиб олиб кетишди. Мени шунчалик уйларимни текширишга нима ҳақлари бор? Мен олди-сотди қилаётганим йўқ-ку. Илтимос, уйимда ўзим фойдаланишим учун ўстираётган наша ўсимлигини нима сабабдан узиб олиб кетаётганларини тушунтириб беришларини ва мени тинчлигимни таъминлаб беришларини сўрайман».

    11.01.2020, 18:10   Изоҳ (0)   212950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Алишер Навоийнинг ҳайкали қайта ўрнатилаётган Адиблар хиёбонини бориб кўрди

    11.01.2020, 17:54

    Жаҳон банки 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсишини прогноз қилди

    11.01.2020, 17:12

    Хусусий бандлик агентлиги томонидан алдангани айтилган Сахалиндаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида расмий маълумот берилди

    11.01.2020, 16:53

    Божхона қўмитаси шахсий эҳтиёж учун товар олиб киришда бож тўлови қимматлашгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди

    11.01.2020, 15:52

    Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонаси ва Нью-Йоркдаги консулхонасида ишловчилар қанча маош олиши маълум бўлди

    11.01.2020, 15:09

    Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олди (видео)

    11.01.2020, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқ Украина орқали Россияга ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда — ОАВ

    Дунё | 19 июл, 20:40

    “Манчестер Сити” футболчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда

    Спорт | 19 июл, 20:15

    Трамп стейблкоинни доллар билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Дунё | 19 июл, 20:12

    Ғазода биноларнинг 88 фоиздан ортиғи Исроил томонидан вайрон қилинган

    Дунё | 19 июл, 19:40

    Мадуро Салвадор президентини депортация қилинган венесуэлаликларни қийноққа солишда айблади

    Дунё | 19 июл, 19:10

    Исроил ва Сурия ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

    Дунё | 19 июл, 18:45

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.