Эрон 2015 йили мамлакат ҳукумати ва олти воситачи мамлакат ўртасида эришилган ядровий келишувдан тўлиқ чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Эрон давлат телевидениеси орқали тарқатилган баёнотга кўра, Эрон 2015 йилги ядровий келишувга мувофиқ ўрнатилган бирор бир чекловга ортиқ бўйсунмайди.
Эрон билан имзоланган ядровий келишувРасман «Биргаликдаги ҳаракатлар режаси» деб номланадиган келишув 2015 йил июлида имзоланган эди. Ҳужжатни бир томондан Эрон, бошқа томондан халқаро воситачилар олтилиги — АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия имзолаган эди. Ҳужжатда, жумладан, Эрон уранни қайси даражагача бойитиши ва қанча миқдорда бойитилган уран сақлаши мумкинлигини белгилаб берарди. Даражалар шундай ўрнатилган эдики, бунда Эрон ядровий энергетикани ривожлантириши мумкин эди, бироқ ядровий қурол ярата олмасди. Келишув шартларига риоя этиш эвазига Эронга қарши санкциялар бекор қилинган эди.
Бунгача Эрон ядровий келишув шартларини босқичма-босқич рад этиб келаётган эди — бунга АҚШ 2018 йил май ойида келишувдан бир томонлама чиқиб кетгани сабаб бўлган эди. Келишувни имзолаган қолган мамлакатлар уни сақлаб қолишга чақираётган эди.
Изоҳ (0)