Ироқ пойтахтидаги қаттиқ қўриқланадиган «яшил ҳудуд» ичида яна ракета ҳужуми юз берди. Al-Arabiya хабарига кўра, АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида портлашлар юз берган. Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум вақтида «Катюша» турига мансуб ракеталардан фойдаланилган.
Портлашларнинг бири бевосита элчихона яқинида, иккинчиси эса «яшил ҳудуд»га кириш жойидаги назорат-ўтказиш пункти олдида юз берган. Тинч аҳоли вакилларидан бир неча киши тан жароҳати олган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Blasts can be heard from Baghdad’s Green Zone as at least two rockets hit near the US embassy moments earlier. Attack comes shortly after the deadline from pro-Iranian militant group Kataeb Hezbollah for Iraqi troops to stay away from US forces.https://t.co/FHstG6SV9N pic.twitter.com/QQt3hxVd5p
— Al Arabiya English (@AlArabiya_Eng) January 5, 2020
Бағдодда 4 январь куни ҳам ракета ҳужуми кузатилган эди. Унда ҳам зарба АҚШ элчихонаси олдидаги ҳудудга берилган эди.
Ироқдаги вазият АҚШ президенти Дональд Трампнинг буйруғига асосан Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан сўнг кескинлашди.
Эрон АҚШнинг бу ҳаракатига «ҳарбий жавоб» қайтаришга ваъда берди. Трамп эса, агар америкаликларга бирор ҳужум уюштириладиган бўлса, АҚШ Эроннинг 52 та объектига зарба беришга тайёрлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)