• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мадина Мухторованинг ўғли атрофидаги шов-шув: Бола гримда бўлганини айтди, ИИБ эса «бола калтакланган» деяпти

    Ижтимоий тармоқларда 13 ёшли боланинг ўз акаси ва келинойиси томонидан мунтазам калтаклаб келингани акс этган видео тарқалди.

    Фото: <ex>Facebook</ex>

    Фото: Facebook

    Ушбу видеода юз-қўллари, оёқлари калтак зарбидан моматалоқ бўлиб кетган бола йиғламсираб ҳаммаёғи оғриётгани, акаси ўн кундан бери уни мунтазам калтаклаётгани, ҳатто «подвал»да яшашга мажбурлаётгани, 2,5 соатга оёғидан осиб қўйишганини айтади.

    Видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Улар ўз укасини шафқатсизларча калтаклаган акани қораламоқда.

    Айрим бефарқ бўлмаган интернет фойдаланувчилари эса боланинг уйига бориб ундан хабар олди. Ана шундай жонкуяр инсонлардан бири видеони томоша қилиб, ухлай олмагани, болага ёрдам кўрсатиш учун уни 16-шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига излаб борганини маълум қилди.

    https://www.facebook.com/m.mismi.sheyhiddinova/videos/535981990339124/

    Аёлнинг айтишича, у видеони барча тегишли ташкилотларга юборган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. У ҳолатга тез реакция билдирган Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туман ИИБга минатдорчилик билдирган.

    Аёлнинг видеомурожаатида қайд этилишича, калтакланган болакай 16-шифохонанинг нейрожарроҳлик бўлими шифокорлари томонидан текширувдан ўтказилган. Аниқланишича, боланинг танасида бир нечта гематома, шишлар, қизариш ва кўкаришлар бўлган, бу эса унинг узоқ вақтдан бери мунтазам равишда калтаклаб келинаётганини англатади, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

    «Болани видеога олган унинг онаси. Онаси машҳур актриса экан. Шифохонада боланинг ёнида унинг онаси ва онасининг дугонаси бор эди.

    Мен бу ҳолатни шундай ташлаб қўймайман. Ёш болани бундай шафқатсизларча калтаклашга сизга ҳеч ким ҳуқуқ бермаган. Мен эртагаёқ Юнусобод туман ИИБга бориб, ушбу ишни олиб бораётган терговчи билан учрашаман, ўз ташкилотим номидан ушбу боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, албатта ариза ёзаман. Бундан ташқари болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман билан боғланаман. Чунки бу ҳолатни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди, болаларни бундай таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

    Асосийси, боланинг саломатлигидан хавотирланган эдим. Уни текширган шифокор билан гаплашдим, ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Болага ҳозир уйга жавоб берилган.

    Онаси билан гаплашганимда ўзбекчилик нуқтаи назаридан ‘уйда ўзимиз ҳал қиламиз’ деди», — дейди Facebook фойдаланувчиси.

    Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, видеодаги калтакланган бола таниқли актриса Мадина Мухторованинг фарзанди. Ушбу видео актриса томонидан тасвирга олинган.

    Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари оёққа туриб, болага ёрдам беришга ошиқаётган бир пайтда «жабрдийда» боланинг иккинчи видеомурожаати эълон қилинди.

    Унда бола ўзининг актёрлик тўгарагига қатнашиши, ушбу видеода ҳам актёрлик маҳоратини кўрсатгани, танасидаги кўкаришларни эса онасининг бўёқларидан фойдаланиб, грим қилгани, аслида аҳволи яхшилиги, акаси уни ҳеч қачон урмаганини айтади ҳамда ундан хавотир олаётган, уйигача излаб келаётган одамларга миннатдорчилик билдиради.

    Видеодан таъсирланиб, уни излаб борган яна бир фойдаланувчи боланинг акаси ва ўзи билан учрашди. Акаси укасининг аҳволи яхши эканлигини, унинг калтакланмаганини айтди, ука ҳам ўз навбатида акаси билан муносабатлари яхшилигини тасдиқлаб, ҳеч қаери оғримаётганини «кўрсатиб берди».

    https://www.facebook.com/m.mismi.sheyhiddinova/videos/pcb.1305862719616724/535963940340929/?type=3&theater&ifg=1

    https://www.facebook.com/m.mismi.sheyhiddinova/videos/pcb.1305862719616724/535966533674003/?type=3&theater&ifg=1

    Улар билан суҳбатлашган интернет фойдаланувчиси эса ушбу ҳолатга ойдинлик киритишга урингани, бироқ калаванинг учини топа олмаганини айтади.

    Кейинроқ Facebook’да Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ҳолат юзасидан баёноти эълон қилинди. Баёнотда шундай дейилади:

    Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу видео тасвирлардаги бола вояга етмаган 2006 йилда туғилган М.О. эканлиги аниқланган.

    2 январь куни соат 15:23 ларда Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига РШТЁИМ қабул бўлимига вояга етмаган, 2006 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, 7-синф ўқувчиси, Юнусобод туманида яшовчи М.О. РШТЁИМ томонидан 2 январь куни берилган №62 сонли маълумотномага кўра «юз ва тана соҳасининг кўплаб қонталашлари ва лат ейишлари» ташхиси билан мурожаат қилиб, унга амбулатор даво тавсия этилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган М.О.нинг тан жароҳати олганлиги ва Telegram тармоғида тарқалган хабар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.О. Юнусобод туманида онаси билан яшаб келиши аниқланди.

    Боланинг онаси, Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Мадина Мухторова вояга етмаган М.О.нинг (кўрсатмаларига кўра) тарбияси бузилиб, кўп вақтини кўчада ўтказаётганлиги ва унинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар сабабли 2 январь куни соат тахминан 12:30 ларда ўртанча ўғли С.М.дан укаси билан гаплашиб қўйишни сўраган.

    Шу сабабли С.М. Юнусобод туманидаги хонадонга келиб, укаси вояга етмаган М.О. билан онаси Мадина Мухторова иштирокида суҳбатлашган вақтида укасининг қўпол муомалада бўлганлиги ва гапларига қулоқ солмаганлиги сабабли уни қўли билан юз ва тана қисмидан туртиб силталаганлиги натижасида вояга етмаган М.О.нинг танаси кўкариб, унинг тан жароҳати олганлиги, шундан сўнг Мадина Мухторова вояга етмаган фарзандининг танасида кўкаришлар борлиги сабабли уни соғлиғини текширтириш мақсадида шифохонага олиб борган.

    Сўнг тиббий текширувлардан ўтказиб фарзандини иш жойи, яъни Ўзбекистон миллий академик драма театри биносидаги хонасига олиб борганлиги, сўнг Мадина Мухторова ўртанча фарзанди С.М.ни унга кам эътибор бераётганлиги ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида вояга етмаган М.О. билан келишиб, унинг танасини кўкарган жойларини тонал бўёқлар билан бўяб, танадаги кўкаришларни бўрттириб кўрсатганликлари, сўнг гўёки унинг акаси муттасил равишда уни қийнаб уриб келаётганлиги тўғрисида онасига айтиб берганлиги, ушбу ҳолатни Мадина Мухторованинг телефон аппарати орқали видеотасвирга олганликлари, аммо аслида бундай ҳолат бўлмаганлигини маълум қилган.

    Ушбу видеотасвир ижтимоий тармоқларга Мадина Мухторова шу куни телефон аппаратини қувватлаш учун хонасида қолдириб кетган вақтида унинг касбдошлари томонидан берухсат олиниб (ҳозирда ким томонидан тарқатилганлиги аниқланмоқда), тарқатиб юборилганлиги аниқланган.

    Бундан ташқари вояга етмаган М.О. билан онаси иштирокида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ХПБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори ва психологи иштирокида ўтказилган суҳбат вақтида вояга етмаган М.О. тан жароҳати эҳтиётсизлиги оқибатида ва ўзининг айби билан олганлиги ҳолати бўйича акаси С.М.га нисбатан даъво эътирози йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишини, акаси томонидан унга жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан томонларнинг кўрсатмаларини текшириш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Facebook фойдаланувчилари боланинг аҳволи яхши эканлиги ҳақидаги видеомурожаатига, ИИБнинг расмий баёнотига қарамай боланинг ростдан ҳам беаёв калтакланганини айтиб, унинг акасига нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилмоқда.

    03.01.2020, 13:29   Изоҳ (0)   210597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расул Кушербаев: Ҳоким ҳақорат қилса исботланмайди ёки кечирим сўралади, фуқаро танқид қилса ҳам қамалади

    03.01.2020, 12:55

    Тошкент вилоятидаги 6 та туман «Олтин ҳалқа» туризм концепциясидан ўрин олди

    03.01.2020, 12:39

    Тошкент вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига жаҳл қилиб, ўз автомобилини ёқиб юборди (видео)

    03.01.2020, 12:10

    Ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинади

    03.01.2020, 11:56

    Москвада ўзбекистонлик мигрантлар учун патент нархи ошди

    03.01.2020, 11:26

    Ўзбекистонда «Google солиғи» жорий этилди

    03.01.2020, 10:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.