• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев: Ҳоким ҳақорат қилса исботланмайди ёки кечирим сўралади, фуқаро танқид қилса ҳам қамалади

    Facebook ижтимоий тармоғида «Отабек Нуритдинов» тахаллуси билан воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб келган фуқаро Абдуфатто Нуритдинов туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланиб 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланган эди.

    Фото: Facebook / Расул Кушербаев 

    Фото: Facebook / Расул Кушербаев 

    Воқеа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати видео баёнот берган, 30 декабрь куни эса ушбу иш юзасидан Андижон вилояти маъмурий судининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтганди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев блогер Отабек Нуриддинов иши ва Андижон вилояти ҳокимилиги матбуот хизмати баёноти бўйича муносабат билдирди.

    Отабек Нуриддиновнинг масъуллар ишини танқид қилгани учун Асакадаги бир гуруҳ мансабдорлар томонидан ўзаро тил бириктириб жазолатгани яна ҳам ойдинлашмоқда.

    Шу ўринда Андижон вилояти ҳокимияти матбуот хизмати томонидан ўта нохолис, ишончсиз ва бир ёқлама тайёрланган баёнотни кўриб чиқиб, уларга қуйидагиларни эслатмоқчиман.

    Биринчидан, фуқаро-блогер ишлатган ҳароми, деган сўз ҳақоратга кирмайди. Бу Фарғона мисолида ўз исботини топган.

    Иккинчидан, бир фуқаронинг ортидан пойлаб қадамма-қадам юриб, материаллар тўплаш ИИБ ходими учун пасткаш иш. Мен билган «форма» кийганлар мард ва олийжаноб, энг муҳими, ҳақиқий эркак кишилар. Ҳалиям бу фикримда қоламан: уларга пасткашлик ярашмайди.

    Учинчидан, фуқаро-блогер устидан арз қилганлар ушбу фуқаро томонидан танқидга учраган шахслар бўлгани боис бу ишни кўриб чиқиб, қарор қабул қилинишида холислик бўлмаган, деб ўйлайман. Айланиб ҳам ўргилиб ҳам фуқаро масъулларнинг фаолиятини танқид қилгани учун жазолангани фактлигича қоляпти. Бу фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида жуда ёмон сигнал.

    Тўртинчидан, қонунларни амалга татбиқ қилишда тенгликка риоя қилинмай мансабдорлар учун ўта енгил, фуқаро учун ўта оғир ёндашув бўлмоқда. Ҳоким ҳақорат қилса, исботланмайди ёки нари борса кечирим сўралади, фуқаро ҳақорат эмас танқид қилса ҳам қамалади.

    Бешинчидан, энг ёмони уюштирилган шу ишни кўриб чиқиб, адолатли қарор қабул қилиш имкони бўлган суд ҳам адолатсизлик қилиб, Ўзбекистон номидан бир фуқарони фикр билдиргани, танқид қилгани ва ўзининг фуқаролик позициясини намоён қилгани учун жазолаган. Эссиз, зўравонлик асли биз суянган, ишонган, мустақил қиламиз ва тақдиримизни ишонамиз, деган доно суд орқали қилинмоқда. Ҳайф бўлсин.

    Бундан чиқди вазиятдан келиб чиқиб фуқаро сифатида конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб билдирган танқидий фикрлар учун ҳам мени суд қарори билан жазо кутмоқдами?

    Сўнгида айтар сўзим: Асака масъуллари ҳайф сизга, сиз адолатсиз, танқидни кўтара олмайдиган, давлат раҳбари намуна бўлиб олиб бораётган очиқлик йўлидаги ислоҳотларни тушунмайдиган, ўз ўрнига номуносиб шахслар экансиз. Яхшиси ўрнингизни халқпарвар, адолатли, давлат раҳбарининг сиёсатини тўғри англаб қўллаб-қувватлайдиганларга бўшатиб беринг!

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Расул Кушербаев бундан аввал ҳам ҳодисага муносабат билдириб, ИИБ ва бошқа органларнинг яшин тезлигида ахборот тарқатгани ва ўз фикрларини баён қилгани учун фуқарони жазолашга эришгани қандайдир буюртмани бажаргандек таассурот қолдираётганини қайд этганди.

    03.01.2020, 12:55   Изоҳ (0)   38644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги 6 та туман «Олтин ҳалқа» туризм концепциясидан ўрин олди

    03.01.2020, 12:39

    Тошкент вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига жаҳл қилиб, ўз автомобилини ёқиб юборди (видео)

    03.01.2020, 12:10

    Ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинади

    03.01.2020, 11:56

    Москвада ўзбекистонлик мигрантлар учун патент нархи ошди

    03.01.2020, 11:26

    Ўзбекистонда «Google солиғи» жорий этилди

    03.01.2020, 10:49

    Шерзод Шерматов — «Умид» жамғармаси ва бошқалар хусусида

    03.01.2020, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.