2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов маълум қилди.
Қайд этилишича, патент нархи 2018 йилда 4 500 рубл, 2019 йилда 5 000 рубл бўлган. 2020 йилдан патент учун ойига 5 350 рубл тўлаш лозим бўлади.
Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олади.
Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда чет эллик ишчиларга патент беришдан тушган бюджет даромади 18 миллиард рублни ташкил этган.
Изоҳ (0)