Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Андижон—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 59-сонли йўловчи поезди 2 январь куни соат 16:15 да тўхтаб қолди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабарига кўра, бунга ташқи электр тармоғида энергия бўлмай қолганлиги сабаб бўлган. Поезд Асака станцияси яқинида тўхтаб қолган.

«Кўрилган чора тадбирлар натижасида соат 17:25 да мазкур поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Юзага келган бундай ноқулайлик учун ‘Ўзтемирйўлйўловчи’ маъмурияти йўловчилардан узр сўрайди», — дейилади компания ахборотида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди