«Андижон—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 59-сонли йўловчи поезди 2 январь куни соат 16:15 да тўхтаб қолди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабарига кўра, бунга ташқи электр тармоғида энергия бўлмай қолганлиги сабаб бўлган. Поезд Асака станцияси яқинида тўхтаб қолган.
«Кўрилган чора тадбирлар натижасида соат 17:25 да мазкур поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Юзага келган бундай ноқулайлик учун ‘Ўзтемирйўлйўловчи’ маъмурияти йўловчилардан узр сўрайди», — дейилади компания ахборотида.
Электропоездлар ва электр таъминоти:
- «Ўзтемирйўлйўловчи» техник носозлик сабаб қисқа муддатга тўхтаб қолган поезд йўловчиларидан узр сўради
- Бухородан Тошкентга келаётган поезд электр таъминотидаги узилиш сабаб Жомбойда тўхтаб қолди
- «Тошкент—Андижон» поезди электр таъминотидаги узилиш сабаб Ангренда салкам бир соат қолиб кетди
- «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Андижонга кетаётган поезд бир соат тўхтаб қолгани учун узр сўради
Изоҳ (0)