Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро коинот станциясининг россиялик экипажи Янги йил байрами кунлари бир эмас, икки дам олиш кунига эга бўлади. Бу ҳақда «Роскосмос» матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«1 ва 7 январь дам олиш, қолган кунларда космонавтлар белгиланган тартиб бўйича ишлайди», — дея маълум қилди корпорация вакиллари.

Олдинроқ ОАВ космонавтларда Янги йилда фақат битта дам олиш куни — 1 январь бўлишини маълум қилганди. Энди Россия томони бунга Рождестводаги дам олиш кунини ҳам қўшди.

Россия ва АҚШ космонавтларнинг истакларига биноан одатий дам олиш кунларига қўшимча ярим йиллик экспедиция давомида ўзларининг миллий экипажи учун икки дам олиш кунидан қўшиши мумкин.

Маълумот учун, ҳозирда ХКСда россиялик Александр Скворсов ва Олег Скрипочка, америкалик Кристина Кук, Эндрю Морган ва Жессика Мейир, шунингдек, италиялик Лука Пармитано парвоз қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда