Британиянинг Манчестер университети олимлари Қурбонлик юлдузлар туркумида ўзининг ёруғлигини уч ҳафта давомида тўсатдан ўзгартирган радионурланиш манбасини аниқлади, дея хабар беради Science Alert.
Кузатувлар Жанубий Африкада MeerKAT радиотелескопи ёрдамида олиб борилди. Нурланиш манбаси Ердан 1,8 минг ёруғлик йили узоқликда ва Қуёшдан 2,5 маротаба каттароқ бўлган TYC 8332-2529-1 юлдузи жойлашган манзилга тўғри келди.
Унинг ёруғлиги 21 кун давомида ўзгариб турган. Мазкур ҳолат механизми ҳозирча изоҳсиз қолмоқда.
Олимлар бинар тизими раионурланишларнинг янги туркумига киришини билдирмоқда. Мазкур юлдуз эса нейтрон юлдузи ёки қора туйнук бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)