162082 номли астероид 25 октябрь куни Ерга максимал даражада яқинлашиши маълум бўлди, деб хабар беради Astronomy Now.
Ўлчами 441—986 метрлар оралиғида дея тахмин қилинган космик объект Ерга 0,04 астрономик бирлик масофага қадар яқинлашади. Бу Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 16 баробар кўп демакдир. Объект сайёрага 25 октябрь куни соат 22:21 да энг яқин масофага қадар яқинлашади.
Маълумотларга кўра, мазкур астероид потенсиал хавфли само жисмлари синфига киради. Бироқ яқин 120 йил ичида унинг Ер билан тўқнашиш эҳтимоллиги кам: астероид 2140 йилдагина янада яқинроқ масофадан учиб ўтади.
162082 объекти 1998 йилнинг 18 апрелида Нью-Мехикода аниқланган. У Ер орбитасига ташқи тарафдан кесишувчи «Аполлон» ер атрофидаги астероидлар гуруҳига мансуб. Бу турдаги обекларнинг жами сони беш мингдан ортиқни ташкил этади.
Изоҳ (0)