АҚШнинг NASA коинот агентлигига тегишли Lunar Reconnaissance Orbiter (LRO) орбитал станцияси Ҳиндистоннинг «Викрам» қурилмаси Ойда қулаган ҳудудни суратга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фотода яшил нуқталар билан коинот кемасининг тахмин қилинган ва тасдиқланган бўлаклари, кўк нуқталар билан эса бўлаклар Ой юзасига зарар етказган жойлар белгиланган.
«Викрам» қурилмаси 2019 йил 7 сентябрда Ойнинг Жанубий қутбида қўниши кўзда тутилганди, бироқ якуний босқичда у билан алоқа йўқотилди.
NASA вакиллари қурилма йўқотилганига қарамай, Ой юзасига яқинлашгани Ҳиндистон учун «ажойиб натижа» бўлганини қайд этди.
Изоҳ (0)