Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эфиопиянинг марказий қисмида икки автобус тўқнашуви оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади «ТАСС».

Фото: «Vesti.ru»

Фото: «Vesti.ru»

Эфиопия ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 29 декабрь куни Шарқий Шева туманида содир бўлган. Барча ҳалок бўлганлар 14 нафар йўловчига мўлжалланган микроавтобус ичида бўлган. 25 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши шифохонада вафот этган. Полиция йўловчиларни ташиш қоидасининг бузилиши факти бўйича тергов бошлаган.

Эфиопия шахсий транспорт воситаларининг сони бўйича дунёда энг паст кўрсаткичларга эга давлат ҳисобланади. Бироқ бу мамлакатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олмайди, ЙТҲнинг аксарияти йўлларнинг ёмонлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Жорий йилнинг ўзида Эфиопия йўлларида 5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)