Ҳиндистоннинг технологик стартаплари учун 2019 йил жалб қилинган инвестициялар ҳажми бўйича рекорд қайд этган йил бўлди. Мазкур йилда улар 14,5 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Энг фаол инвесторлар қаторидан Sequoia Capital компанияси жой олган бўлиб, у 50 дан ортиқ ҳинд стартапига инвестиция киритган. Шунингдек, энг фаоллар қаторидан Steadview Capital ва Venture Catalysts компаниялари ҳам жой олган.
2016 йилда жалб қилинган инвестициялар миқдори 4,3 миллиард доллар бўлган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 10,4 миллиард долларга етган. 2018 йилда стартаплар 10,6 миллиард доллар жалб қилишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)