Уругвай президенти Табаре Васкес мамлакатда аёлларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар кескин равишда кўпайиб бораётгани туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Яқинда қабул қилинган ҳужжатлар оқибатида аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайгани, жинсий зўравонлик ортиб бораётгани туфайли президент миллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди», – дейилади Уругвай президентнинг администрацияси томонидан эълон қилинган фармойишда.
Шунингдек, энди Уругвайдаги мактаблар ва қамоқхоналарда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот-ташфиқот тадбирлари ҳамда виртуал дарслар ўтказилади.
Уругвай ИИВ маълумотига кўра, мамлакатда ҳар куни ўртача 108 та шикоятда айнан жинсий зўравонлик масаласи кўтарилади. Нодавлат ташкилотларнинг маълумотига кўра, ортда қолган 2019 йилда мамлакатда 35 нафар аёл эркаклар томонидан ўлдирилган. Учта ёш аёл Рождество таътиллари вақтида ўлдириб кетилган.
Изоҳ (0)