• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура сайловларга аралашувлар бўйича олиб борилган текширувлар ҳақида маълумот берди

    Бош прокуратура Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашлари депутатлигига жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларга ҳокимият органларининг аралашуви юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман 

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман 

    Бош прокуратура томонидан хабар берилишича, ижтимоий тармоқларда Косон тумани «Айрончи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси — «Этак» 15-сайлов округидан туман халқ депутатлари кенгашига ўз номзодини қўйган Ғайрат Боймирзаевдан ўз номзодини қайтариб олиш ҳақида мажбурий равишда ариза ёздириб олингани ҳақида тарқалган хабар текширилган.

    Аниқланишича, Ғайрат Боймирзаев Халқ депутатлари Косон тумани кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатилган бўлиб, унинг номзоди сайлов бюллетенидан олиб ташланмаган ва қонуний равишда сайловларда депутатликка номзод сифатида иштирок этган.

    Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш, жумладан, ҳокимлик мутасаддилари маҳалла раисларига муайян номзодларни қўллаб-қуватлаш ҳақида топшириқ берганлиги билан боғлиқ маълумотлар ҳам ўрганилган.

    Ушбу ҳолат бўйича текшириш ўтказилиб, бирон бир шахс томонидан юқоридаги сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашганлик ҳолатлари тасдиқланмади.

    Бош прокуратуранинг хабар беришича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар текширилган.

    Мавзуга доир: Журналистлар Яшнободдаги сайловларда «черновик» протоколлардан фойдаланиш ҳолатини воқеа жойига бориб ўрганди (видео)

    Маълум бўлишича, Яшнобод тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Қудрат Ҳусанов 22 декабрь куни тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига ноқонуний аралашиб, 30 та участка сайлов комиссияси раисларига сайловдан кейин зудлик билан сайлов баённомаларининг қоралама нусхалари билан етиб келишини ҳамда баённомаларнинг асл нусхаларига бирон-бир ёзув киритмаслик ҳақида ноқонуний кўрсатма берган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура томонидан 22 декабрь куни соат 22:00 да Telegram’да тарқалган Сергели туманидаги сайлов участкасида содир қилинган қонун бузилиш ҳолатлари акс этган видеолавҳа ҳам текширилган.

    Аниқланишича, сайлов участкасида сайлов натижалари бўйича овозларни саноқдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнига номзодларнинг ишончли вакиллари ва кузатувчилар киритилмаган. Саноқдан ўтказиш алоҳида хонада амалга оширилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 23 декабрь, душанба куни Жиноят кодексининг 146-моддаси ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бош прокуратура Учтепа туманида кузатилган сайловга аралашиши ҳолатини ҳам ўрганди. Идоранинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Бобур Холматовнинг мурожаати текширилган.

    Аниқланишича, Учтепа тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Шерзод Нигматов Ўзбекистон Экологик партияси ички ишларига ва сайлов жараёнига ноқонуний аралашган.

    Таъкидланишича, Шерзод Нигматов ва партиянинг туман кенгаши раиси Қ.Маҳкамов Либерал демократик партия аъзоси Бобур Холматов, «Адолат» партияси аъзоси Ҳулкар Юнусова ҳамда 2017 йилдан АҚШда яшаётган Санобар Азимованинг номзодини уларнинг розилигисиз ва хабарисиз Экологик партиядан Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатиб, сайлов ҳужжатларига сохта маълумотлар киритган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 23 декабрь куни Жиноят кодексининг 146-моддаси ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Сайловларда қонунбузилиш ҳолатлари бўлди

    25.12.2019, 06:37   Изоҳ (0)   18834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбектелеком» амалдаги интернет тезлигини етарлича деб ҳисобламоқда

    25.12.2019, 05:36

    CNN Ўзбекистоннинг энг саёҳатбоп йўналиш сифатида эътироф этилаётганига изоҳ берди

    25.12.2019, 04:35

    Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг илк мустақил аъзолари тайинланди

    25.12.2019, 03:34

    Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари мураккаб тоғли ҳудудларда амалий машғулот ўтказди

    25.12.2019, 02:33

    2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

    25.12.2019, 01:32

    Яшнобод туманида 25 декабрь куни вақтинча газ ўчирилади

    25.12.2019, 00:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.