Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Зумрад ва Ҳуснобод кўчалари кесишмасида 25 декабрь, чоршанба куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар ерости газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари муносабати билан қуйидаги манзилларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотлар вақтинча газ таъминотидан узилади:
- «Олмос» МФЙ
- «Гўзал» МФЙ
- «Нодира» МФЙ
- «Донишманд» МФЙ
- Алишер Навоий номидаги МФЙ
- «Жарқўрғон» МФЙ
- «Оқдарё» МФЙ
- «Асалобод» МФЙ
- «Гулистон» МФЙ
- «Авиасозлар» МФЙ
Изоҳ (0)