Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви аъзолари таркибида ўзгариш рўй берди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Маълум қилинишича, «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Адҳам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетида амалий математика бўйича магистратура курси раҳбари Зиёдулло Парпиев банк бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тайинланди.
Хабар берилишича, мазкур икки номзод 24 декабрь, сешанба куни Марказий банк тақдимномасига асосан Сенат кенгаши томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, Марказий банк Ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари преденциал назорат департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев банк бошқаруви таркибидан чиқарилди.
Изоҳ (0)