• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

    Вазирлар Маҳкамасининг «Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Қарор мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинларини оқилона жойлаштириш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

    Қарорга билан қуйидагилар тасдиқланди:

    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш муддатлари бўйича жойлаштириш кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонларга экиладиган сабзавотлардан етиштириладиган маҳсулотлар прогноз кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун боғ ва ток қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда боғ ва ток қатор ораларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз ҳажмлари;
    • 2020 йил ҳосили учун лалми майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари;
    • 2020 йилда лалми майдонлардан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари прогноз кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда фойдаланишига киритиладиган ерларда шотут ва балх тут плантациялари ташкил этиш кўрсаткичлари;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонларда, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва зарур маблағлар ҳисоб-китоби;
    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.
    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:
    • ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар бўйича ўз вақтида тўлиқ экилишини, агротехника тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади;
    • суғориладиган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида илмий-инновацион ёндашув механизмлари асосида беда алмашлаб экиш тизимини жорий этади;
    • «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда маҳсулот етиштирувчилар билан тайёрлов, таъминотчи, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, савдо харид ташкилотлари ўртасида маҳсулот етказиб бериш ва харид қилиш бўйича шартнома тузиш ишларини якунлайди.
    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, тезпишар ва экспортбоп навларини танлашда кўмаклашади ва сифатли уруғликлар билан таъминлаш чораларини кўради.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда «ин-витро» шароитида вируслардан ҳоли бўлган соғлом фитосанитар тоза мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштириш ҳажмларини оширган ҳолда 2020 йилда интенсив боғ ва токзорлар барпо этадиган фермер хўжаликларига белгиланган тартибда мевали дарахт ва ток кўчатлари етказиб беришни ташкил этади.

    Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил ҳосили учун асосий ва такрорий майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мавсуми якуни билан ўлчовдан ўтказиб боради ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.

    Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда вегетация даврида ажратилган сув лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги экинлари турларининг сувга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда суғориш графиклари асосида ўз вақтида сув билан тўлиқ таъминлайди.

    «Ўзагрокимёҳимоя», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

    • фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг белгиланган экин майдонларига минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материалларини белгиланган тартибда биржа савдолари орқали етказиб беришни;
    • асосий ва такрорий майдонларга, боғ-ток қатор ораларига экилган қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорларни касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш учун зарур кимёвий препаратлар захираси яратилишини ва агрокимё хизматлари кўрсатилишини ташкил этади.

    25.12.2019, 01:32   Изоҳ (0)   12277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яшнобод туманида 25 декабрь куни вақтинча газ ўчирилади

    25.12.2019, 00:31

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ янги метро бекатларининг 28 декабрда фойдаланишга топширилмаслигини билдирди

    24.12.2019, 23:56

    ДХА ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддатини эслатди

    24.12.2019, 23:32

    Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ ўлим ҳолати бўйича дунёда 3-ўринни эгаллайди

    24.12.2019, 23:10

    Ургутда суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш учун йиғилган 320 млн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинди

    24.12.2019, 22:53

    Иброҳим Абдураҳмонов: Ким биринчи ариза берса, патент ўшаники бўлади

    24.12.2019, 22:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.