Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев 22 декабрь, якшанба куни Россияда навбатдаги жангини ўтказди.
Ростов-Дон мезбонлигида ўтган Профc66 жанг оқшомида Нурсултонга беларуслик Борис Мирошниченко рақиблик қилади. Жанг тўлиқ уч раунд давом этди. Ҳакамлар эса раундлар якунига кўра, бир овоздан Мирошниченконинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Нурсултон MMA’даги 9-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Нурсултон бугунги жангга қадар MMA’да 24 та жангда ғалаба қозониб, 8 марта мағлуб бўлганди. Унинг рақиби Мирошниченко эса 16 та жангда рақибларини мағлуб этиб, 10 та жангда имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)