Россия, Нидерландия терма жамоалари собиқ устози Гус Хиддинк ПСВ клубида иш бошлади.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 73 ёшли мутахассис ПСВда маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб боради. Хиддинк ўз маслаҳатлари билан мураббийлар штабига ёрдам беради. У ушбу лавозимдаги фаолиятини 2020 йил январидан бошлайди.
Қайд этиш жоиз, Хиддинк ПСВга икки марта бош мураббийлик қилган. 1987—1990 йиллар ҳамда 2002—2006 йилларда. Унинг қўл остида Эйндховен клуби 6 марта Нидерландия чемпиони бўлган. 4 марта мамлакат кубоги, бир марта эса Нидерландия Суперкубогига эга чиққан. Бундан ташқари бир марта Европа Чемпионлар Кубогини қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)