Мадриднинг «Атлетико» ҳамда Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан бош мураббийлик фаолиятини бошлади.
Форлан Уругвайнинг «Пенярол» клуби бош мураббийига айланди. Бунга қадар Форлан клуб техник директори лавозимида ишлаб келаётганди.
У жамоада истеъфога чиқарилган Карлос Санчес ўринини эгаллади.
40 ёшли Форлан вақтида «Манчестер Юнайтед», «Вильярреал», «Атлетико» клубларида тўп сурган. Унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуби эса Гонконгнинг «Китчи»си бўлди. 2019 йил августида эса футболчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилган.
Диего Уругвай терма жамоаси сафида 2002—2014 йилларда ҳаракат қилиб, 112 та ўйин ўтказган ва 36 та гол урган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)