Профессионал бокснинг ярим оғир (-79,38 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Рустам Тўлаганов проф рингдаги иккинчи жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи Константин Питерновга (21-24, 10 КО) қарши жанг олиб борди ва тўртинчи раундда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа Олимпиада ўйинлари совриндори Рустам Тўлаганов икки йиллик танаффусдан сўнг профессионал боксга қайтишини ғалаба билан нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, Тўлаганов профессионал боксдаги дебют жангини 2017 йилнинг октябрь ойида ўтказган ва унда америкалик Роберт Гуэррани очколар эвазига мағлуб этганди.
Изоҳ (0)