Африка футбол конфедерацияси минтақанинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчи номига даъвогар уч нафар футболчи номини эълон қилди.
Сўнгги рўйхатдан Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»), Риёд Маҳрез (Жазоир, «Манчестер Сити») ва Садио Мане (Сенегал, «Ливерпуль») каби футболчилар ўрин олди.
Аввалроқ ушбу совринга даъвогарлар 30 нафарни ташкил қилаётган эди. Соврин 7 январь куни топширилади.
Эслатиб ўтамиз, кетма-кет икки йилдан буён Муҳаммад Салоҳ ушбу совринни ҳеч кимга бермай келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)