Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида фаолиятини бошлаган Одилжон Аслонов Россиянинг Красноярск шаҳрида кечган проф бокс кечасида дебют жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи Вараздат Черниковга (11-15, 4 КО) қарши рингга чиқди ва иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Жанг вақтида Аслонов россиялик боксчини икки марта нокдаун ҳолатига туширди. Учинчи нокдаундан сўнг жанг тўхтатилди.
Шу тариқа Одилжон Аслонов профессионал боксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.
Изоҳ (0)