Испания футбол федерацияси қўмитаси (RFEF) «Барселона»ни Ла Лига 10-тури доирасида қолдирилган «Реал»га қарши учрашувдаги юз берган ҳолат учун жаримага тортди.
18 декабрь куни ўтказилган учрашувнинг 55-дақиқасида мухлисларнинг майдонга ҳаво тўлдирилган шарларни улоқтириш натижасида ўйин вақтинча тўхтатилиб турилди.
Шу боисдан ҳам қўмита Каталония клубини 1500 евро миқдорида жаримага тортди ва огоҳлантирди.
Учрашув бош ҳаками Алехандро Эрнандес ўйин протоколига бу ҳақида қуйидагиларни қайд этганди: «55-дақиқада ўйин мухлисларнинг ҳаво тўлдирилган шарларни майдонга улоқтириши натижасида 1 дақиқа 30 сонияга тўхтатилди».
Учрашувдан олдин Каталония мустақиллиги учун курашувчи Tsunami Democratic гуруҳи Испания ҳукуматига протест белгиси сифатида майдонга шарлар улоқтирилишини маълум қилганди. Қайд этиш жоиз, полиция намойишчиларга қарши резина ўқлардан фойдаланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)