• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Инқироз туфайли 12 та мамлакатга бўлиб берилган Евро—2020. Бу қандай содир бўлганди?

    УЕФА ташкилоти 2012 йилнинг 6 декабрида Европа чемпионатининг юбилей мусобақаси (2020 йилда илк мусобақа ўтказилганига 60 йил тўлади) минтақанинг бир нечта мамлакатида ўтказилишини маълум қилди. «Битта мамлакатда байрам уюштиргандан кўра, 2020 йилда Европада тарихдаги энг катта тантана ташкил этилади», — деганди ўша вақтда УЕФА бош котиби лавозимида ишлайдиган Жанни Инфантино.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Евро—2020 мезбонлигига фақат Туркия томонидан жиддий қизиқиш бор эди

    УЕФАнинг ўша вақтдаги раҳбари Мишел Платини мазкур мусобақа бутун Европа бўйлаб ўтказилишини Польша ва Украинада ўтган Евро—2012 финалидан олдин айтганди. «Бу ғоя менга ёқмоқда. Молиявий жиҳатдан осон бўлади. Лондондан Кардиффга етиб боргандан, Париж ёки Берлинга йўл олиш қулайроқ. Бу қабул қилишимиз керак бўлган сиёсий қарор. Шунда стадион ёки аэропорт қуришга тўғри келмайди. Молиявий инқироз вақтида жуда қўл келиши мумкин». Ушбу ғоя Евро—2012 мусобақасида юзага келган баъзи ташкилий масалалардаги муаммолар фонида муҳокама қилинар эди. Ўша вақтда ноқулай логистика туфайли баъзан стадиондаги айрим жойлар бўш қолиб кетганди.

    Барчаси ярим йил ичида ҳал этилди — гарчи бунга ҳаракат Платини эълон қилган кундан анча олдин бошланган бўлса-да. Платини молиявий инқироз ҳақида бекорга гапирмаган эди, айнан мана шу жиҳат форматнинг кескин ўзгартирилишига сабаб бўлди. 2010 йилда Европада қарзлар туфайли инқироз юзага келди, бу эса Евроиттифоқдаги барча мамлакатларга таъсир ўтказди. 2020 йилги мусобақани ўзида ўтказишга 100% тайёр мамлакат фақат Туркия эди. Қолган даъвогарлар эса фақат мезбонлик қилиш борасида қизиқиш билдирганди, холос (масалан, Уэльс, Шотладия ва Ирладиянинг биргаликдаги аризаси).

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Бироқ Туркияда ҳам ўзига хос муаммо бор эди: Истанбул параллел равишда Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ҳам ўз номзодини қўйганди, бу ўз навбатида кутишни талаб қиларди. Платини эса вақтни беҳуда сарфлашни умуман истамасди: «Биз Туркия Олимпиада мезбонлиги масаласида жавоб олишини кутиб турмоқчи эмасмиз. Бу бизга муаммо туғдиради. Бизда бошқа даъвогарлар ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида Еврони ўтказишга имконият бор». У барчасини бирма-бир тушунтирди: «Мен Туркияни танлашимни айтгандим, бироқ турклар Олимпиадани танлади. Улар Олимпия ўйинларини истаётган вақтда у ерда Еврони ўтказиб бўлмасди». Охир оқибат Туркия на Еврога эга бўлди, на Олимпиадага.

    Каддафи шундай тизимдаги Жаҳон Чемпионатини Африкада ўтказмоқчи бўлганди

    Умуман олганда бу янги ғоя эмас эди — Платини уни «Араб баҳори» вақтида вафот этган Ливия собиқ етакчисидан олганди. Муаммар Каддафи ўзининг ғояларини бутун Африкага ёймоқчи бўлган: у бир неча бор Бирлашган Африка штатлари тузишни ва минтақани бирлаштиришни таклиф қилганди. Каддафи шунингдек, футболни ҳам жуда ёқтирарди — унинг ўғли Италияда ўйнар, ўзи эса Африка ҳудудида қандайдир мусобақа ташкил этишни истарди. У ҳатто Жаҳон Чемпионати мезбонлиги навбати Африкага келиб қолганидан фойдаланиб, ЖЧ—2010 мусобақасини бир нечта мамлакатда ўтказишни хоҳлаганди.

    Аммо ўша вақтда уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади, натижада мусобақа ЖАРда бўлиб ўтди. Қизиғи шундаки, ўша вақтдаги УЕФА ва ФИФА президентлари Мишел Платини ҳамда Зепп Блаттернинг бу борадаги гаплари бир-биридан фарқ қилади.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Платини шундай деганди: «Мен ФИФА президентидан табрик қабул қилиб олдим, у мазкур қарорни қойилмақом деб атади. Ва бир неча йил аввал кимдир Африка Миллатлар Кубогида шунга ўхшаш ғояни қўлламоқчи бўлганини таъкидлади. Бу инсон Каддафи эди».

    Блаттер эса Платинининг бу гапларидан бир йил ўтиб буткул бошқача фикр билдирди: «Мусобақа битта мамлакатда ўтказилиши керак. Фақат шу орқали хурсандчилик ва бир хиллик хосил қилиш мумкин. 2020 йилги мусобақа бой берилди, бу энди Евро эмас. Унга қалб ва юрак етишмайди. Буни нима деб номлашни ҳам билмайман.

    Мен Платинига Ливия собиқ раҳбари Каддафи билан Африкада ўтиши керак бўлган Жаҳон Чемпионати ҳақида гаплашганимни айтгандим. Каддафи мусобақани 53 та мамлакатда ўтказиб, финал ЖАРда бўлишини хоҳлаганди. У бу ғояга ишонарди, бироқ мен бу ақлга сиғмаслигини айтганман. Платинига эса шунчаки бу ғоя янги эмаслигини айтгандим».

    Гуруҳларга ажратишда катта муаммоларга дуч келинди

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Блаттернинг танқидларига қарамай, УЕФА ижроқўми ғояни маъқуллади. 2013 йилда УЕФА 13 та мезбондан бирига айланишни истаган мамлакатларга кастинг эълон қилди. Аризалар икки хил шаклда кўриб чиқилди: стандарт пакет (фақат гуруҳ ўйинлари мезбонлиги) ва плеф-офф пакети (гуруҳ ва плеф-офф ўйинлари мезбонлиги).

    Европанинг 33 мамлакати бунга қизиқиш билдирди, баъзилар танлаш имконияти бўлиши учун 2—4 тадан стадионни тақдим этди. Бироқ шартларда фақат битта стадион номини кўрсатиш ва иложи борича мазкур стадионда Евро мусобақаси ўтказилмаган бўлиши сўралди.

    Натижада даъвогарларнинг ярмига яқини танловни тарк этди ва сўнгги рўйхатдан 19 та шаҳар жой олди. Ҳал қилувчи босқичда Беларусь, Болгария, Исроил ва Македония мамлакатлари талабларга жавоб бера олмагани учун рўйхатдан тушиб қолди. Швеция ва Уэльс эса овоз бериш жараёнида кам балл тўплади.

    Кейинчалик эса мезбонлар сони 13 тадан 12 тага камайди. Сабаби Бельгиядаги стадион қурилиши чўзилиб кетди. Брюссель яқинида қад ростлаши керак бўлган стадионнинг қурилиш ишлари сиёсий ва молиявий вазият туфайли 2017 йилнинг декабрига келиб ҳам бошланмаганди, натижада УЕФА Бельгияни рўйхатдан чиқарди, кейинчалик қурилиш ҳам бекор қилинди. Бу мусобақа финал босқичи қуръа жараёнига жиддий таъсир ўтказди. Бельгиянинг Евро—2020 гуруҳ босқичидаги рақиблари қуръагача аниқ бўлгани ҳақида аввалроқ (батафсил) ёзгандик.

    Мавзуга доир: Евро—2020 га оз вақт қолмоқда. Қуръагача билишингиз керак бўлган жиҳатлар ҳақида

    Охир-оқибат мезбон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди: Амстердам, Баку, Бильбао, Будапешт, Бухарест, Дублин, Глазго, Копенгаген, Мюнхен, Рим, Санкт-Петербург ва Лондон. Брюсселнинг квотаси ҳам Лондонга ўтиб кетди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу албатта, ҳал қилувчи босқич қуръа жараёнига ҳам таъсир қилмай қолмади. Мезбон шаҳарлар жуфтларга ажратилди, биринчи навбатда улар гегорафик жиҳатдан яқинроқ бўлиши инобатга олинди. Жуфтликлар мана бундай кўриниш олди:

    Рим ва Боку (А гуруҳи), Санкт-Петербург ва Копенгаген (B гуруҳи), Амстердам ва Бухарест (C гуруҳи), Лондон ва Глазго (D гуруҳи), Бильбао ва Дублин (E гуруҳи), Мюнхен ва Будапешт (F гуруҳи).

    Булар орасида Рим ва Боку жуфтлиги саволлар уйғотди. Озарбайжон Европа мамлакатлари учун энг узоқ парвоз қилинадиган жой ҳисобланади. УЕФА эса анчадан буён бир-биридан узоқда жойлашган давлатларни ўзаро тўқнаш келишини олдини олишга интилмоқда. Масалан, Озарбайжон учун Португалия, Исландия ва Гибралтар узоқ ҳисобланади, шу сабаб, қуръа пайтида уларни ажратиб қўйишади.

    Мавзуга оид: Евро—2020 мусобақасига қуръа ташланди

    Қарор чиқарилган 2014 йилда кўп жойда стадионлар тайёр эмас эди — баъзи жойларда энди қурилиш бошланган, қаерлардадир энди лойиҳалаш ишлари олиб борилаётганди. Бу вақтда фақат Амстердам, Глазго, Копенгаген, Лондон, Мюнхен ва Римда ишлар кетаётганди. Кейинчалик Болқон ва Петербургда янги стадионлар қурилди, энг сўнггиси эса яқинда фойдаланишга топширилган Будапештдаги «Френс Пушкаш» аренаси бўлди. Мазкур стадионнинг очилиш ўйинида 15 ноябрь куни Венгрия терма жамоаси Уругвай билан баҳс юритди

    Кейинги Европа Чемпионати Германия бўлиб ўтади, формат ўзгармайди

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    24 жамоадан иборат формат ҳам танқид остига олинди, бироқ УЕФА буни ўзгартирмайди. Евро—2016 шу форматда ўтказилди, Евро—2020 ҳам худди шундай ўтади. Евро—2024 мусобақаси режасида ҳам 24 жамоадан иборат формат сақланиб қолди. Бу формат ҳаммага ҳам маъқул келмаяпти, масалан, Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёвнинг фикрича, жамоалар сони жуда кўп. Бироқ 2016 йилги мусобақа ўртамиёна терма жамоалар ҳам ўзига хос «сюрприз» бўла олишини исботлади.

    Евро—2024 Германияда бўлиб ўтади, 2028 йилги мусобақага эса Туркия (учинчи марта), Болқон мамлакатлари (Болгария, Греция, Руминия, Сербия), Испания билан Португалия, Италия, Англия, шунингдек, Скандинавия (Дания, Норвегия, Швеция ва Финляндия) кабилар даъвогарлик қилмоқда. Бироқ уларнинг ҳали ҳеч бири расмий ариза топширмади, фақат қизиқиш билдирган холос.

    Нима бўлган тақдирда ҳам Евро—2020 ўзгача ўтади. Бунақаси узоқ вақтгача такрорланмаса керак...

    Нодирхон Ҳамидхонов таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    18.12.2019, 14:21   Изоҳ (0)   16646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Англияда мухлислар талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    17.12.2019, 19:55

    Хитойда Ўзилнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари блокланди ва фан клуби ёпилди, ТВ эса «Арсенал» номини ишлатмаяпти

    17.12.2019, 16:02

    ЕЧЛ 1/8 финал қуръаси ҳақида фактлар сўзлаганда: Гвардиола «Реал»ни энг кўп мағлуб этган, Тухель эса «Боруссия»ни умуман юта олмаган мураббий

    17.12.2019, 12:59

    Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

    16.12.2019, 19:54

    Европа Лигасининг 1/16 финал босқичига қуръа ташланди

    16.12.2019, 17:48

    «Атлетико»—«Ливерпуль», «Реал»—«Манчестер Сити». ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди

    16.12.2019, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 13 май, 13:29

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56

    Буюк Британия мигрантларни қабул қилишни камайтиради

    Дунё | 13 май, 12:53

    Vitoр Рейс Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 12:41

    Мексика Googleʼни кўрфаз номини ўзгартиргани учун судга берди

    Дунё | 13 май, 12:34

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 12:16

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    Шоу-бизнес | 13 май, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.