Хитой ҳукумати «Арсенал» футбол клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг ҳаракатидан норози бўлиб қолмоқда.
The Telegraph хабарига кўра, Хитойнинг давлатга тегишли ОАВ «Арсенал» Ўзилнинг твити юзасидан кечирим сўрамагунига қадар клуб номи тақиқ остида бўлишини лондонликларга маълум қилган.
Бундан ташқари, Ўзилнинг Хитой ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари блокланган, 30 минг обуначига эга «М10» номли фан-клуб эса тарқатиб юборилган. Шунингдек, Хитой ҳукумати қидирув тизимларидан Ўзилнинг номини олиб ташлашни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзил Хитойнинг уйғурларга нисбатан қўллаётган сиёсатини кескин танқид остига олганди. «Арсенал» эса бу футболчининг шахсий фикри эканини айтиб, бу борада муносабат билдиришдан бош тортган. Кейинчалик Хитойда «Арсенал»нинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйини эфирга узатилмаган эди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)