• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Эль-Класико» олдидан мураббийлар ва футболчилар қандай фикрда?

    Испания Чемпионатининг қолдирилган 10-тур учрашуви доирасида 18 декабрь, чоршанба куни «Барселона» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб мадридликлар устози Зинедин Зидан журналистлари саволларига жавоб қайтарди.

    «Реал»нинг «Эль-Класико»га қандай формада етиб келгани ҳақида

    Ўйлашимча, жамоа яхши формада. Биз сўнгги вақтларда жисмонан ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатдамиз. Ҳозир биз учун яхши вазият.

    Бундай шароитда (Каталониядаги нотинч вазиятда) ўйин ўтказиш мумкинми?

    Қоидага риоя қилишга мажбурмиз, айтишларича, жамоалар меҳмонхонадан бир вақтда чиқади. Бошқа тушунтиришлар керак эмас, яхши ўйин ўтказишимиз муҳим.

    Ўйин қолдирилишига сабаб бўладиган бирор воқеа содир бўлишидан қўрқмайсизми?

    Йўқ, биз бор кучимизни майдонга ташлашимиз ва фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Қолган нарсалар ҳақида эса ҳафталаб гапириш мумкин, бироқ бу бизга керак эмас. Биз бу ўйинда иштирок этамиз.

    Агар провокациялар бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатиши керакми?

    Ҳакамни ўз ҳолига қўйиш керак, у ҳам биз каби ўз ишини бажаришни хоҳлайди. У ўйин яхши ўтиши учун майдонда бўлиши керак, худди қолган икки жамоа каби. Атрофда кўплаб воқеалар содир бўлмоқда, бироқ одамлар футбол кўришни истаяпти, бори шу.

    Федерико Вальвердеда ўз Погбангизни кўрдингизми?

    Биз шунчаки Вальвердени кашф қилдик: у ўз вазифасини ажойиб тарзда бажармоқда, у клуб учун жуда қимматли. Бизда доим энг яхшилар ўйнайди ва Феде бу ерда ўйнашга лойиқлигини исботлай олди.

    Сизни класикодан аввал безовта қилаётган жиҳат борми?

    Мени ҳеч нима безовта қилмаяпти, ҳаммаси жойида. Қолганларда ҳам худди шундай: биз «Эль-Класико»да иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Бир вақтлар мана шу ўйинлар учун яшаганимни эслайман. Бор эътиборим фақат шу ўйинда.

    Нима деб ўйлайсиз, «Барселона»нинг ҳакамлар устидан шикоят қилиши — бу класико олдидан уюштирилган ўзига хос босимми?

    Йўқ, мен бундай ўйламайман. Бу мени ҳавотирга солмаяпти ва бу ҳақида бош қотирганим ҳам йўқ. Ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

    Мессини тўхтатиб қолиш ҳақида

    Бу футбол ўйини — бу ерда ўн бир футболчига қарши ўн битта ўйинчи ўйнайди, плюс захира футболчилари майдонга тушиши мумкин, бироқ биз рақиб қандай кучга эканини биламиз. Уларда қандай футболчи борлигидан яхши хабардомиз, аммо бизнинг ҳам ўз қуролимиз бор. Биз «Барселона»га қарши яхши ўйин ўтказмоқчимиз.

    Бу ўйинда тўпни назорат қилиш асосий факторга айланадими?

    Йўқ, бу борада ҳавотирим йўқ, бошқа кўплаб жиҳатлар бор. Биз «Реал»нинг энг яхши ўйинини кўрсатишимиз керак.

    Бэйлнинг ўйинга тайёрлиги ҳақида

    Бэйл биз билан, у яхши шуғулланмоқда. Гарет жамоа учун муҳим ўйинчи ва буни ҳар доим исботлаган. У бошқалар каби ўйинга тайёр, бунга шубҳам йўқ.

    Бир вақтлар Мессини индивидуал қўриқлаш учун Ковачичдан фойдаланган эдингиз: бу бир ўйинда қўл келган, кейингисида эса — йўқ. Бу усулдан яна фойдаланасизми?

    Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи бор. Матео Мессини ёпиш учун тўғри келадиган ўйинчи эди, шу сабаб мана шу қарорга келгандим. Бироқ ҳозир бошқа ўйин, бошқа тарих.

    «Реал» ўз майдонидан кўра «Камп Ноу»да яхшироқ ўйнайди деб ҳисоблайсизми?

    Билмадим, бу жисмоний формага боғлиқ. Бутун 90 дақиқа давомида ҳар бир чизиқда энг яхши ўйинни кўрсатиш зарур. Қандайдир фарқ бор деб ўйламайман, биз бу стадионда ҳам бошқасида ҳам юқори савияли ўйин кўрсатишимиз мумкин.

    Бошдан кечирганларингиздан келиб чиқиб, ўйин олдидан қандай фикрдасиз?

    Мен шунчаки ўйин ҳақида ўйлаяпман, чунки бу биз учун навбатдаги учрашув. Биз барчамиз, мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам бор эътиборни шу ўйинга қаратганмиз. Биз худди «Реал» каби кўтаринки мавсум ўтказаётган жамоага қарши ўйнаймиз. Умид қиламанки, чиройли ўйинга гувоҳ бўламиз ва мени натижа эмас қандай ўйин кўрсатишимиз кўпроқ ўйлантирмоқда. Вазият тезда ўзгаради, агар мен ҳар куни келажагим ҳақида ўйлайверганимда у ҳолда бошқа касб танлашимга тўғри келарди.

    Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи

    Шундан кейин, мезбонлар устози Эрнесто Вальверде ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

    Фото: Marca

    Фото: Marca
    Жамоалар класикога тенг очко жамғарган ҳолда етиб келди. Бу принципиаллик янада ошишини англатадими?

    Ҳозирда биринчи давра ўйинларида қатнашяпмиз, олдинда ўйинлар кўп. Ҳар икки жамоа ўйиндан кейин олдинга ўтиб олишни истайди, бироқ нима бўлган тақдирда ҳам олдинда мавсумнинг катта қисми турибди. Ҳозир биз тенгмиз: албатта, бу учрашув билан аввалгилари орасида фарқ бор, бироқ «Эль-Класико»да ўйнар экансан, у ҳолда имкониятлар доим тенг.

    Вазитянинг ўзгача экани сизга юз фоизнинг ҳотиржамлик беряптими?

    Ўзгариш катта эмас, бироқ сезиларли даражади. Биз одатда сафар ўйинларида шундай қиламиз — меҳмонхонага борамиз ва майдонга йўл оламиз. (Эслатиб ўтамиз, хавфсизликни таъминлаш мақсадида жамоалар битта меҳмонхонага жойлаштирилган — изоҳ таҳририят)

    Майдон ташқарисида кўплаб воқеалар содир бўлмоқда. Сиз бу ҳақида кийиниш хонасида гапирасизми?

    Биз нималар содир бўлаётганидан хабардормиз, бироқ ўйинлар олдидан ажиотаж юзага келишига кўникиб қолганмиз. Бизни кўпроқ ўйиннинг ўзи ўйлантирмоқда. Қолган жиҳатларга эса аралаша олмаймиз.

    «Эль-Класико»ни бошқа кунга суриш керакмиди?

    Ўша вақтда ўйин ўз вақтида ўтказилса яхши бўларди деб ўйлагандим. Бу учрашув борасида ҳам худди шундай фикрдаман. Биз муаммосиз ўйнаймиз, ҳеч нарса содир бўлмайди.

    Жамоалар куч жиҳатидан тенгми?

    Сўнгги икки ойдан бери кучлар тенг, мен буни кўряпман. Қайсидир вақтда биз биринчи ўринда эдик, бироқ «Реал» 95-дақиқада гол урди ва биз яна тенглашдик. Жамоалар бир-бирига жуда ўхшаш ва бу ўйинда имкониятлар 50 га 50.

    «Барселона» класикода «Реал»дан кўра яхшироқ ҳаракат қилиши ҳақида

    Сўнгги вақтларда сафардаги натижаларимиз яхшироқ бўлди, уйда эса қийничиликларга дуч келдик: Ла Лигада 5:1 ҳисобида устун келдик, бироқ ўз уйимиздаги Кубок баҳси ва Примера ўйинида дуранг бўлди. Барселонада «Реал» яхшироқ ўйнайди, айнан мана шундай жамоани кутмоқдамиз.

    «Реал» «Барселона»га қараганда бир кун кам дам олди. Бу сизга устунлик берадими?

    Дам олиш учун уч кун эмас, тўрт кунга эга бўлиш — бу кичик устунлик. Агар ўйин қолдирилмай ўз вақтида ўтказилганда, у ҳолда бизда дам олиш учун камроқ фурсат бўларди. Алабатта, бундай ўйинлар олдидан жамоалар бор кучи билан тайёргарлик кўради ва мотивацияга бой бўлади. Ўтган мавсум «Бернабеу»да чоршанба ва шанба кунлари ўйнадик, икки жамоа ҳам иштиёқ юқори даражада эди. Бундай ўйинлар бор кучни сўриб олади, бироқ футболчилар борларини майдонга ташлайди.

    Бенземани блоклаш қай даражада муҳим?

    У мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда, кўплаб голлар уряпти. У «Реал»нинг энг яхши тўпурари, уни қўриқлаш жуда муҳим.

    Бу ўйинда сўнгги йиллардаги класиколардан фарқли равишда кучлар тенгми?

    Нима бўлишидан қатъий назар «Эль-Класико»да кучлар доим тенг. Бироқ Ла Лигада очколар бир хиллиги, жамоалар ҳақиқатда бир-бирига тенг эканини англатади. Озгина устунлик бу ўйинда ғалабага имкон яратади.

    VAR тизими ҳақида

    VAR баҳс-мунозараларни тўхтата олмаслиги аён, чунки футболга турли қарашлар сабаб баҳслар ҳар доим бўлаверади. Ўйлашимча, Пике билан юзага келган вазиятда (аввалги ўйинда) пенальти бор эди.

    Азар ўйнамайди ва «Реал»нинг услуби ўзгаради. Бу сиз учун нимадир ўзгартирадими?

    Биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўз ўйинимизни кўрсатишимиз зарур. Бу жуда муҳим, чунки «Реал»да вариантлар кўп. Уларнинг услуби қандай бўлишини билмайман, балки Бэйл ўйнар, балки — Иско ёки Родриго ва Винисиус. Балки, тўртта марказий ярим ҳимоячи билан ўйнар — биз ҳар қандай вазиятга тайёр бўлишимиз керак.

    Тайёргарлик нуқтаи назаридан бу класико энг қийини бўлдими?

    Йўқ, ҳар бир «Эль-Класико» қийин. Икки йил аввал биз Ла Лига охирлаб қолганида ўйнагандик, ҳозир эса турнир жадвалида кучлар тенг.

    «Барселона»нинг кўплаб футболчилари учун бу биринчи «Эл-Класико»...

    Худди шундай, улар буни ҳис қилиб кўриш имкониятга эга. Бу ўзига хос ўйин: бошқа савия, бу кийиниш хонасидан чиқишинг билан таъсир қилади.

    Эрнесто Вальверде, «Барселона» бош мураббийи

    Шунингдек, футболчилар ҳам ўйин олди фикрларини билдирди.

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    Фото: Twitter/@FCBarcelona
    «Аякс» сафида ўтган йилги «Реал»га қарши ўйин ўзига хос бўлганди, бироқ энди бизни буткул бошқача ўйин кутиб турибди. Бундан ташқари, мен бошқа клубдаман, шу сабаб ҳаммаси бошқача бўлади.

    Бу мен учун биринчи класико ва жуда ҳаяжонланяпман. Мен «Барселона» ва «Реал» иштирокидаги ҳар бир ўйинни ТВ орқали томоша қилганман, мен учун энг севимлиси — «Камп Ноу»да 5:0 ҳисобида тугаган ўйин.

    Френки де Йонг, «Барселона» футболчиси

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    Фото: Twitter/@FCBarcelona
    «Барселона» ўз майдонидан кўра Мадридда яхшироқ натижа кўрсатиши ҳақида

    Биз «Бернабеу»да ўйнаган вақтда кўплаб бўш худудларга эга бўламиз. Улар уйда ҳужум қилишга мажбур, мухлислар бунга мажбур қилади. «Камп Ноу»да эса «Реал» бошқача ўйин услубида ўйнайди, улар бизнинг дарвозамиздан анча нарида тўп суради. «Бернабеу»да 90 дақиқада тенг ўйин кетади. Барселонада эса у бироз ёпиқ бўлади.

    Эден Азар Криштиану Роналдунинг ўринини эгаллай оладими?

    Азар — маҳоратли футболчи. У Криштианудан фарқ қилади, уларнинг салоҳияти ҳар хил. Роналдунинг ўрини тўлдириш жуда қийин, бироқ Азар ажойиб футболчи.

    Зиданнинг танқидларга учраётгани ҳақида

    Бу ҳайрон қолдиради, бироқ катта клубларда фаолият юритадиганлар буни одатий қабул қилади. Одамлар аввалги қилган ажойиб ишларингни тезда унутади ва кундан кунга янги натижалар кутади.

    Зидан клубга қайтган пайтда у томонидан ютиб олинган учта ЕЧЛ соврини энди аҳамият касб этмаслигини ва мухлислар янги совринлар талаб қилишини билган. Биз ҳар доим шундай босимда яшаймиз.

    Лионель Месси, «Барселона» ҳужумчиси

    Фото: Twitter/@FCBarcelona

    Фото: Twitter/@FCBarcelona
    Аввалари мен бу ақл бовар қилмас беллашувларни телевизор орқали томоша қилардим, ҳозир эса унда иштирок этишим мумкин. Бу ўйиндан ҳамма нарса кутилади, ўйинчилардан бошланиб, мухлисларгача. Бу ўйинга яхши формада етиб боришга ҳаракат қиламан. Бу жуда муҳим баҳс бўлади ва мен майдондаги ҳар бир дақиқада роҳат оламан.

    Карим Бензема ҳақида

    Одамлар доим Бенземага шубҳа билан қарайди, у эса мавсумига 15 ёки 20 та гол уради. У жаҳоннинг энг яхши «тўққизинчи рақам»ларидан бири.

    Антуан Гризманн, «Барселона» ҳужумчиси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    18.12.2019, 14:49   Изоҳ (0)   21992
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инқироз туфайли 12 та мамлакатга бўлиб берилган Евро—2020. Бу қандай содир бўлганди?

    18.12.2019, 14:21

    Англияда мухлислар талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    17.12.2019, 19:55

    Хитойда Ўзилнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари блокланди ва фан клуби ёпилди, ТВ эса «Арсенал» номини ишлатмаяпти

    17.12.2019, 16:02

    ЕЧЛ 1/8 финал қуръаси ҳақида фактлар сўзлаганда: Гвардиола «Реал»ни энг кўп мағлуб этган, Тухель эса «Боруссия»ни умуман юта олмаган мураббий

    17.12.2019, 12:59

    Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

    16.12.2019, 19:54

    Европа Лигасининг 1/16 финал босқичига қуръа ташланди

    16.12.2019, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.