Ангренда 2 бош қўй учун 2,9 миллион сўм миқдорида қалбаки пул берган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширув жараёнида, шаҳардаги мол бозорида икки нафар номаълум шахс фуқаро Э.А.ни алдаб, 2 бош қўйини 2,9 миллион сўмга харид қилишга келишиб, унга 1 дона 100 минг сўмлик ва 57 дона 50 минг сўмлик қалбаки пулларни ўтказиб, фирибгарлик қилгани аниқланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)