Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Б.Ж., А.И. ва бошқалар Чилонзор туманида 210 қути «Британик» номли воситани 1,6 миллион сўмга, Шайхонтоҳур туманида А.И. ва Х.Қ. 10 турдаги пиротехника буюмини 15,3 миллион сўмга ҳамда Бектемир туманида А.А. ва А.У. 1390 дона «Британик»ни 7,2 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, улардан жами 34,0 миллион сўмлик пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)