Эр хотинининг бир нечта корхонада ҳисобчи бўлиб ишлаши ва ишдан кеч келиши, шунингдек, унинг бегона эркаклар билан гаплашиши сабабли унинг юзига сульфат кислотаси сепди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастури хабар берди.
Воқеанинг қаерда ва қайси санада юз бергани маълум қилинмаган мазкур лавҳага кўра, Б.М. исмли аёл кундузги соат 11:50 да кўчага чиққанда, қора ниқобли номаълум шахс унинг йўлидан чиққан ва ёнида бўлган идишдаги сульфат кислотани унинг юзига сепган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида қора ниқобли шахс 1986 йилда туғилган Б.С. эканлиги аниқланган. Эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилинган.
Дастлабки тергов давомида Б.С. ўзининг шаръий турмуш ўртоғи юзига кислота сепишига унинг бир нечта корхонада ҳисобчи бўлиб ишлаши, ишдан уйга кеч келиши ва унинг бегона эркаклар билан гаплашиши сабаб бўлганини айтган.
Изоҳ (0)