Россиянинг Хабаровск шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантларни, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 12 декабрь куни Хабаровск шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг оммавий ҳибсга олингани тўғрисида тарқалган хабарни текширмоқда.
Вазият Бош консулхона назорати остида, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ (0)