Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонасига замонавий факоэмульсификатор, ОСТ ускуналари ҳамда яшил лазер ускунаси олиб келинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Дилшод Абдуназаров шифохонада икки кун давомида мазкур ускуналарда тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этди.
Шифохона шифокорлари ва ҳамширалари учун «маҳорат дарслари» тарзида кечган мазкур тадбирлар давомида факоэмульсификатор орқали 36 нафар беморда тиббий кўрик, 11 нафарида эса мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Яшил лазер ускунасида эса 20 нафар беморда тиббий кўрик, 7 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда бажарилди. Жарроҳлик амалиётларининг бештаси кам таъминланганлар учун маҳаллий бюджет ҳисобидан бепул амалга оширилди. Яшил лазер ускунаси орқали ўтказилаётган операциялар ҳеч қандай оғриқсиз ва қон кетишсиз кечмоқда.
Изоҳ (0)