Мамлакатдаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019—2020-ўқув йилининг иккинчи чораги якунланиши муносабати билан бериладиган таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Фото: «Дарё»

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади.

«2020 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда 22 декабрда ўтказиладиган сайлов муносабати билан талабаларнинг қишки таътил муддати ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019/2020-ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланиши кутилаётгани маълум қилинган эди.