9 декабрь, душанба куни соат 19:20 да Юнусобод тумани 13-мавзе 47-уй ёнида қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда қурувчи ташкилотнинг эҳтиётсизлиги оқибатида 150 диаметр кенгликдаги иссиқлик қувурига шикаст етказилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Авария оқибатида туман 13-мавзесидаги жами 14 та кўп қаватли уйда (18, 20, 41, 43, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 55, 65, 66,) иссиқлик энергияси таъминотида узилишлар кузатилган.
Шаҳар ҳокимияти мазкур аварияни бартараф этиш ишлари бошлаб юборилгани ва олиб борилаётгани, эҳтиётсизлик ҳамда қурувчиларнинг уқувсизлиги оқибатида рўй берган ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган. Матбуот хизмати хабарида ярим тунга қадар авария баратаф қилиниши ва кўп қаватли уйлардаги иссиқлик энергияси таъминоти тўлиқ ишга туширилиши билдирилган.
Изоҳ (0)