Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказини таъмирлаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Марказнинг 80 нафар ходимини ўқитиш учун тренинглар ташкил қилинди. Ушбу дастурлар ходимларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, психологик машқлар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш мақсадида 11,9 миллион долларлик лойиҳа доирасида Ford русумли 150 та реанимобил мамлакатга етказилди. Улардан 69 таси Тошкентга ажратилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан барча бригадалар махсус дастурли планшетлар билан таъминланади.
Бугунги кунда иккита махсус реанимобил видеокамералар билан жиҳозланган бўлиб, улар фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдам станцияси катта шифокори билан боғланиш имконини беради.
Изоҳ (0)