• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Электр ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича ягона ваколатли органни белгилаш таклиф этилди

    Энергетика вазирлиги «Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартиби соддалаштирилади ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарор лойиҳаига кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2020 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчиларга ўрнатилган электр ҳисоблагичларни метрология хизматлари қиёсловидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланади ва қиёслов бўйича барча харажатларни электр таъминоти ташкилотлари ўз маблағлари ҳисобига қоплайди.

    «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамият «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг филиалига айлантириш йўли билан қайта ташкил этилади.

    Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2020 йил 1 июнга қадар электр таъминоти корхоналарида янги биллинг тизимини ҳамда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ЕРП)ни жорий этиш бўйича ўрнатилган тартибда танловни якунлаб, пудратчи билан шартнома тузилишини таъминлайди.

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фаолиятини ташкил этиш учун уларнинг таркибидаги ташкилотлар томонидан ажратилаётган ажратмалар Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

    Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш босқичларини ва қурилиш муддатларини камида 15 кунга камайтириш бўйича янги тартибни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича низомга кўра, электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш асбобидан фойдаланилиши шарт.

    Давлат дастурлари асосида янгидан қурилаётган уй-жойларда фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими учун тасдиқланган техник талабларга мос келадиган электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши шарт.

    Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш асбобини қуйидаги ҳолларда қиёсловдан ўтказади:

    • даврий қиёслашдан – ҳисобга олиш асбобини қиёслашлараро интервал муддати тугаганда;
    • навбатдан ташқари қиёслашдан – ҳисобга олиш асбобининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;
    • эксперт қиёслашдан – ҳисобга олиш асбобининг созлиги ёки унинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда.
    Ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати ўн йилни ташкил қилади.

    Электр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўз вақтида ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади.

    Истеъмолчи ўз ҳисоблаш асбобини метрология хизматларида мустақил қиёслов ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг талабига кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобини бепул ечиш, ўрнатиш, пломбалаш ва рўйхатдан ўтказишга мажбур.

    Ҳисобга олиш ускунаси истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига ҳисобга олиш асбоби вақтинча ўрнатилади.

    Ҳисобга олиш асбоби эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.

    Ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати тугашидан камида бир ой олдин электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига хабарнома ёзма ёки электрон (электрон почта, мессенжер, смс ва бошқалар) кўринишда тақдим этилади.

    Хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

    • ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати тугайдиган вақт;
    • ҳисобга олиш асбобини ечиб олиш учун электр таъминоти корхонаси ходими борадиган кун;
    • хабарнома юбораётган электр таъминоти корхонасининг реквизитлари;
    • бошқа зарур маълумотлар.
    Истеъмолчининг ҳисобга олиш асбобини ечиб олиш, қиёслашдан ўтказиш, ҳисобга олиш асбобини жойига ўрнатиш электр таъминоти корхонасининг ходими томонидан амалга оширилади.

    «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси томонидан қиёслашдан ўтказиш учун белгиланган режа асосида ҳисобга олиш асбобини ечиб олиш учун электр таъминоти корхонаси томонидан ваколатли ходим юборилади.

    Ваколатли ходим соат 8:00 дан 17:00 гача истеъмолчининг ҳисобга олиш асбобини ечиб олиш ва ўрнатиш учун келиш ҳуқуқига эга. Бунда ваколатли ходим ўз хизмат гувоҳномасини истеъмолчига кўрсатиши лозим.

    Ҳисобга олиш асбобини ечиб олишда ваколатли ходим истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш асбоби ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини текшириб, ҳисобга олиш асбоби ечиб олинганлиги ҳақида уч нусхада далолатнома тузади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи нусхаси электр таъминоти корхонасида ҳамда учинчи нусхаси метрология хизмати органига тақдим этилади.

    Далолатноманинг барча нусхалари ваколатли ходим ва истеъмолчи томонидан имзоланади. Далолатномада ҳисобга олиш асбобининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва унинг ечиб олинган вақтдаги кўрсаткичлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар қайд этилади.

    Истеъмолчи ваколатли ходим ўз вазифаларини амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиши шарт.

    Истеъмолчининг ҳисобга олиш асбоби ечиб олингандан сўнг, унинг ўрнига электр таъминоти корхонаси томонидан бошқа ҳисобга олиш асбоби вақтинча ўрнатилади.

    Ҳисобга олиш асбобида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ҳисобга олиш асбобининг тури ва завод рақами аниқ бўлмаса ёки у шикастланган ҳолатда бўлса, метрология хизмати органи уни қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақли.

    Метрология хизмати органи томонидан ҳисобга олиш асбоби уч иш куни ичида қиёслашдан ўтказилади.

    Ҳисобга олиш асбобини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

    Мавзуга доир:

    • Энергетика вазирлиги аҳолининг янги ҳисоблагичлар 2 баравар кўп ток «еяётгани» ҳақидаги эътирозларига изоҳ берди
    • «Ақлли электр ҳисоблагичлар» кўрсаткичларни ошириб қайд этадими? Энергетика вазирлиги жавоб берди
    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги август ойида «ақлли» ҳисоблагичлар билан боғлиқ муаммолар мутахассислар томонидан ҳал этилишини маълум қилганди.

    09.12.2019, 08:29   Изоҳ (0)   12965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ИИББда хизмат вазифасини бажараётганида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотира ёдгорлиги очилди (фото)

    08.12.2019, 18:52

    Ургутда 26 ёшли йигит ўзаро жанжал вақтида 44 ёшли маҳалладошига оғир жароҳат етказди

    08.12.2019, 18:10

    Тошкентда Marriott халқаро тармоғининг биринчи Courtyard меҳмонхонаси очилади

    08.12.2019, 17:55

    Mirzo Ulugbek Innovation Center IT Park‘га қўшилди

    08.12.2019, 17:13

    «Ўзтемирйўлйўловчи»нинг вагон кузатувчиси товламачилик қилган шахсни ушлаб берди

    08.12.2019, 16:54

    Тошкентда ЙПХ инспектори маст ҳайдовчини ушлаш учун унга қарата ўқ узишга мажбур бўлди

    08.12.2019, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17

    Суперлига. “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди

    Спорт | 18 май, 21:27

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.