Ўзбекистонда Marriott халқаро тармоғининг биринчи Courtyard меҳмонхонаси очилади, деб ёзади Spot.
Меҳмонхона Courtyard by Marriott Tashkent Yakka-Saray деб номланади ва унинг очилиши 2020 йилнинг бошига мўлжалланган.
Marriott International дунёдаги энг йирик учта меҳмонхона тармоғидан бири ҳисобланади. Ушбу бренд остида 131 та мамлакатда 7000 дан ортиқ объектлар фаолият юритади. Уларнинг аксарияти франшиза бўйича ишлайди.
Courtyard компаниянинг 30 та брендидан бири ҳисобланади. Улар ўртача нархга эга прагматик меҳмонхоналар ҳисобланади. 2018 йилнинг охирида бутун дунёда 1200 та ана шундай меҳмонхона қайд этилган.
Courtyard by Marriott Tashkent Yakka-Saray тўрт юлдузли меҳмонхона бўлади. Унда 131 та номер, 250 кишига мўлжалланган конференц зал бўлади. Меҳмонхона вокзал ва аэропортдан 5 дақиқалик масофада жойлашади.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинида яна бир йирик меҳмонхона очилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)