Футбол бўйича Италия А Сериясининг 14-тури доирасида 1 декабрь, якшанба куни 2 та ўйин ниҳоясига етди.
Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида римликлар жамоаси ҳужумчиси Фернандо Льоренте ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқага келиб меҳмонлар ярим ҳимоячиси Андреас Ольсен ҳисобни тенглаштирди (1:1). 80-дақиқада эса «Болонья» вакили Никола Сансоне жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Натижада ўйин 1:2 ҳисобида «Наполи»нинг мағлубияти билан якунланди.
Маълумот учун, неаполликлар 20 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Болонья» эса 16 очко билан 12-поғонада бормоқда.
Шу куни Паулу Фонсека бошқарувидаги Римнинг «Рома» клуби эса сафарда «Верона»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида Рим клуби аъзолари Жастин Клюйверт (17), Диего Перотти (45, пенальти) ва Генрих Мхитарян (90) рақиб дарвозасига гол урган бўлса, мезбонлардан Давиде Фараоне (21) ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Наполи» меҳмонда «Верона» устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Рома» очкоалри сонини 28 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 4-ўринни банд қилиб турибди. «Верона» эса 18 очко тўплаб 9-ўриндан жой олди.
А Серия
14-тур баҳслари
1 декабрь, якшанба
«Наполи»—«Болонья» 1:2
Голлар: 1:0 — 41 Льоренте, 1:1 — 58 Ольсен, 1:2 — 80 Сансоне«Верона»—«Рома» 1:3
Голлар: 0:1 — 17 Клюйверт, 1:1 — 21 Фараони, 1:2 — 45, пенальти, Перотти, 1:3 — 90 МхитарянЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)