Хитой чемпионатининг 2019 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди. 1 декабрь, якшанба куни сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
30-турда «Гуанчжоу Эвергранд» клуби «Шанхай Шенхуа»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва 72 очко тўплаган ҳолда чемпионликни қўлга киритди. Уни таъқиб қилиб келаётган «Бейжинг Гуан» ғалаба қозонганига қарамай, икки очко ортда қолиб кетди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган «Шанхай СИПГ» клуби 66 очко билан кучли учликка якун ясади.
Шу тариқа «Гуанчжоу Эвергранд» сўнгги тўққиз йил ичида саккизинчи марта Хитой чемпионлигини қўлга киритди. 2011—2017 йиллар мобайнида Суперлига ғолиблигини ҳеч қайси жамоага бермаган гуанчжоуликлар 2018 йилда чемпионликни «Шанхай СИПГ»га топшириб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)