«Бунёдкор» клубининг дарвозабони Мурод Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақида тошкентликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
Суперлига 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Сўғдиёна» баҳси 36 ёшли дарвозабон учун фаолиятидаги сўнгги ўйинга айланди.
Таъкидланишича, 2020 йил баҳорида «Бунёдкор» футбол клуби раҳнамолигида Зуҳуров учун хайрлашув учрашуви ташкил этилади.
Маълумот учун, Зуҳуров «қалдирғочлар»дан ташқари «Дўстлик», «Металлург», «Навбаҳор» ва «Насаф» клубларида ҳам фаолият юритган. У шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасида 4 та ўйин ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)