«Ливерпуль» Англия Премьер Лигасининг 14-турида «Брайтон»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Мерсисайдликлар дарвозабони Алиссон учрашувнинг 76-дақиқасида жарима майдони ташқарисида қўл билан ҳаракат қилгани учун тўғридан тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Шу тариқа бразилиялик футболчи «Эвертон»га қарши кечадиган Мерсисайд дербисини ўтказиб юборади.
Алиссон фаолияти мобайнида илк бор қизил карточка олди. У шунингдек, АПЛда қизил карточка ишлаб олган 2011-йидан кейинги илк «Ливерпуль» дарвозабонига айланди.
Учрашувда Алиссон ўрнини Адриан эгаллади. Таъкидлаш жоиз, испаниялик дарвозабон 79-дақиқада жарима зарбасидан гол ўтказиб юборди. Посбон жонли деворни ўрнатиш билан банд бўлиб турган вақтда рақиб футболчиси Льюис Данк ҳакам ҳуштагидан сўнг дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)